ХАЛҚ УЙИ — ХАЛҚ ХИЗМАТИДА!
Бугун Самарқанд шаҳар ДХМ янги биноси фойдаланишга топширилган кун.
18 октябрь Самарқанд шаҳри куни. Бу кун Давлат хизматлари кўрсатиш тизимида ҳам алоҳида эсда қоларли сана ҳисобланади. Боиси, Самарқанд шаҳри аҳолиси учун бунёд этилган Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари маркази 2020 йилнинг айнан 18 октябрь куни тантанали равишда фойдаланишга топширилган.
Мазкур муҳташам, барча шарт-шароитларга эга марказда ҳозирги пайтда 20 нафардан ортиқ мутахассис шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига қулай, шаффоф, тезкор давлат хизматларини кўрсатиб келишади.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган 9 ойида Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан аҳолига жами 145 067 та давлат хизматлари кўрсатилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 33 623 тага ёки 30 фоизга кўп демакдир.
Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси барча самарқандликларни ушбу байрам билан муборакбод этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.