Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Триатлон бўйича халқаро мусобақа ғолиблари аниқланди

Триатлон бўйича халқаро мусобақа ғолиблари аниқланди

Аввал хабар берганимиздек, Самарқанд эшкак эшиш каналида бошланган триатлон бўйича “2022 Asian Triathlon Cup Samarkand” баҳслари якунланди.

30 давлатдан келган 70 нафар профессионал спортчи триатлоннинг классик йўналиши - очиқ ҳавзада 1,5 километрга сузиш, 40 километрга велопойга ва 10 километрга югуриш баҳсларида беллашди.

Мусобақанинг аёллар ўртасидаги баҳсида жаҳон триатлон федерацияси байроғи остида қатнашган Xisca Tous биринчи, хитойлик Xinyu Lin иккинчи ва Венгрия вакиласи Noémi Sárszegi учинчи ўринга сазовор бўлди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсда испаниялик спортчи David Cantero Del Campo мутлоқ ғолиб деб топилди. Иккинчи ўринни Руминия спортчиси Felix Duchampt, учинчи ўринни Люксембург вакили Gregor Payet қўлга киритди.

Мусобақа сўнггида ғолибларга диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.

Эртага 160 нафар ҳаваскор ҳамда профессионал спортчилар ўртасида триатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.


Охирги ўзгариш: 29/11/2022 12:27.   Кўрилганлиги: 457
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/events/triatlon-boyicha-xalqaro-musobaqa-goliblari-aniqlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.