Мамлакатимиз ҳудудида коронавируснинг кенг тарқалиши ва кескин эпидемиологик ҳолат юзага келишининг олдини олиш мақсадида қуйидагилар белгиланди:
Жорий йилнинг 24 мартидан бошлаб:
жамоат жойларида, шу жумладан, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида (супермаркет, гипермаркет ва бошқаларда) тиббий ниқобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш бўйича санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилди.
Жорий йилнинг 25 мартидан бошлаб:
касаллик клиник белгиларсиз ёки енгил шаклда кечаётганлиги сабаб уй шароитида даволанаётган беморлар саломатлиги назорати ва даволанишини ташкил этиш мақсадида зарурат бўлган ҳудудлар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида мобил бригадалар фаолиятини қайта йўлга қўйилади.
Карантин чекловларини ва санитария-эпидемиологик талабларни бузаётган фуқаролар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши, шу жумладан, ушбу ҳолатларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган қатъий чоралар кўрилиши белгиланди.
Ҳурматли юртдошлар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги сизлардан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида шахсий масъулиятни оширишингизни, тиббий ниқобларни тез-тез алмаштириб туришингизни сўраб қолади. Санитария-эпидемиологик қоидаларга риоя килмаслик салбий оқибатларга олиб келишини унутманг, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига бефарқ бўлманг!
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.