Самарқанд вилоятида кичик тадбиркорлик ва бизнес

Маълумотлар тўплами номи:

Самарқанд вилоятида кичик тадбиркорлик ва бизнес

Маълумотлар тўплами тавсифи:

Самарқанд вилоятида кичик тадбиркорлик ва бизнес

Маълумотлар тўплами  эгаси:

Самарқанд вилоят ҳокимлиги

Масъул  шахс:

-

Масъул шахс билан боғланиш:

-

Охирги ўзгартирилган сана:  

2020 йил июль

Маълумот форматлари:

DOC PDF

                                                                           КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК (БИЗНЕС)

2020 йилнинг 1 июл ҳолатига рўйхатга олинган жами кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларининг сони 30958 тани ташкил қилди.

2020 йил январ-июнда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 71,2 фоизи (2019 йил январ-июнда 71,0 фоиз) кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилди.

2020 йилнинг январ-июнида кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари томонидан:

- саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 3304,0 млрд. сўмни (жами саноат ишлаб чиқаришининг 43,8 фоизи) ташкил қилди;

- қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликларининг ишлаб чиқарилган маҳсулотлари (кўрсатилган хизматлар) умумий ҳажми 10483,4 млрд. сўмни (қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари ялпи маҳсулотининг жамига нисбатан улуши 96,2 фоизи) ташкил қилди.

- 3608,3 млрд. сўмлик инвестициялар (умумий инвестициялар ҳажмининг 71,6 фоизи) ўзлаштирилди ва 2019 йилнинг январ-июнига нисбатан 104,2 фоизни ташкил қилди.

- 1775,8 млрд. сўмлик қурилиш ишлари (қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 90,3 фоизи) бажарилди ва 2019 йилнинг январ-июнга нисбатан 102,2 фоизга кўпайди;

- автомобил транспорти юк айланмасининг ҳажми 474,1 млн.тн.км ўсиш суръати 92,4 фоизни (вилоят жами юк айланмасининг 80,6 фоизи) ташкил қилди, ҳамда йўловчи айланмасининг ҳажми 6431,6 млн.кишини ташкил қилиб ўсиш суръати 89,6 фоизга (умумий йўловчи айланмасининг 98,2 фоизи) кўпайди;

- чакана товар айланмаси умумий ҳажмининг 79,8 фоизи ёки 6064,5  млрд. сўми  (ўсиш 92,4 фоиз)  ва  хизматлар  умумий  ҳажмининг мос равишда 69,4 фоизи ёки 4306,6 млрд. сўми (ўсиш 95,9 фоиз) шакллантирилди;

- 85,3 млн. АҚШ доллари (умумий экспорт ҳажмининг 56,3 фоизи) миқдорида маҳсулотлар (товар ва хизматлар) экспорт қилинди, 231,6 млн. АҚШ доллари (умумий импорт ҳажмининг 44,0 фоизи) миқдорида маҳсулотлар (товар ва хизматлар) импорт қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Охирги ўзгариш: 29/07/2020 12:42 Кўрилганлиги: 1196

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.