.
Ёшларнинг бандлик даражасини ошириш ва
“5 та муҳим ташаббус” доирасида ишлар
самарадорлигини ошириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрдаги мамлакат ёшлари билан учрашувда қайд этилган топшириқларни амалга ошириш, ёшларнинг бандлигини таъминлашда кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни белгилаш, сектор раҳбарлари томонидан ёшлар билан доимий мулоқот қилиш амалиётини жорий этиш мақсадида халқ депутатлари вилоят Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Вилоятда 2020 йилда ишсиз бўлган ёшлар (18-30 ёш) бандлигини таъминлаш бўйича “Манзилли режа” 1-иловага;
Вилоятда 2020 йил 1-ярим йилликда ишсиз бўлган ёшлар (18-30 ёш)нинг бандлик даражасини ошириш бўйича “Манзилли режа” 1,1-иловага;
Секторлар кесимида ишсиз бўлган ёшлар (18-30 ёш)нинг бандлик даражасини ошириш бўйича “Манзилли режа” 1,2-иловага;
Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси томонидан (тижорат банклари билан биргаликда) 2020 йилда ишсиз бўлган ёшлар (18-30 ёш) бандлигини таъминлаш бўйича ажратиладиган кредит маблағлари миқдори
2-иловага;
Ҳудудий бошқарма ва ташкилотлар томонидан 2020 йилда ишсиз бўлган ёшлар (18-30 ёш) бандлигини таъминлаш режаси 3-иловага;
Ҳудудий бошқарма ва ташкилотлар томонидан 2020 йилда ишсиз бўлган ёшлар (18-30 ёш)ни тизимига ишга жойлаштириш режаси 3,1-иловага;
Самарқанд вилоятида 2020 йилда ишсиз бўлган ёшларни иш билан бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорлик, фермерлик, ҳунармандчилик фаолиятига жалб этиш ва ёшлар миграциясини тўғри ташкил этиш бўйича “Йўл харитаси” 4-иловага;
Вилоятда ёшларнинг бандлигини таъминлаш масалаларида тизимли иш ташкил этиш бўйича Ишчи гуруҳ таркиби 5-иловага;
Вилоятда ёшларнинг бандлигини таъминлаш масалалари бўйича штаб таркиби 5,1-иловага;
Ёшлар бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш схемаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
вилоятнинг “Манзилли режа”си ва “Йўл харитаси” асосида ишсиз бўлган ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ҳар бир сектор, идора, ташкилот ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари томонидан 2020 йил
1-ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар бўйича “Тармоқ жадвали” (сетевой график);
ҳокимлар, секторлар, Халқ қабулхоналари, тегишли ташкилотлар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари томонидан ёшлар билан ҳар ойда “Учрашувлар ташкил этиб бориш жадвалларини” ишлаб чиқсин.
аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш дастури доирасида ташкил этилган иш ўринларига ишсиз ёшларни жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш;
ишсиз ёшларни муносиб иш топишларига кўмаклашиш мақсадида, ҳудудларда ёшлар учун ихтисослаштирилган бўш (вакант) иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этиш;
ишсиз ёшларни Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш орқали бандлигини таъминлашда кўмаклашиш;
чекка ҳудудларда шахсий томорқани ривожлантириш учун енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун ишсиз бўлган ёшларга субсидиялар ажратиш чораларини кўрсинлар.
икки кун муддатда ишсиз бўлган ёшлар рўйхати секторлар кесимида шакллантирилган ҳолда, ишлаб чиқилган “Манзилли режа” ва “Йўл харитаси” халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари йиғилишида тасдиқлансин;
тасдиқланган “Манзилли режа” ва “Йўл харитаси” асосида бир кун муддатда амалга ошириладиган ишлар юзасидан “Тармоқ жадвал” (сетевой график) ишлаб чиқилсин;
икки кун муддатда секторлар, Халқ қабулхоналари, тегишли ташкилотлар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари томонидан ёшлар билан ҳар ойда “Учрашувлар ташкил этиб бориш жадвали” ишлаб чиқилсин.
туман ва шаҳарларга чиқиб, “Тармоқ жадвал” ва “Учрашувлар ташкил этиб бориш жадвали” асосида ҳоким, секторлар, идора, ташкилот ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари томонидан ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳар ой мониторинг қилсин ва амалий кўмак бериш чорасини кўрсин;
ҳар чорак якуни билан туман ва шаҳарларда ташкил этилган амалий ишлар бўйича ҳокимлар, секторлар, идора, ташкилот ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг ҳисоботларини халқ депутатлари ҳудудий Кенгашларига тақдим этилиши таъминлансин.
Кенгаш раиси Э.Турдимов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.