
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги Низомнинг 8-моддасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:1. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг саноат, транспорт, қурилиш, алоқа, коммунал хўжалик ҳамда аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Доимий комиссияга:
- ўз ваколатига тааллуқли масалаларни кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш, кўрилган масалалар юзасидан қарор қабул қилиш, тавсиялар бериш ва зарур ҳолларда халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорларининг лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритишни янада жадаллаштириш, бу ишда барча комиссия аъзоларининг фаоллигини ошириш;
- вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалик ва аҳолига хизмат кўрсатишни ривожлантиришни назарда тутувчи бандларини дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлашда қатнашиш;
- вилоятнинг бош режаси ва қурилиш қоидалари лойиҳаларини кўриб чиқишда иштирок этиш;
- коммунал соҳа, транспорт ва алоқа ҳолатини ўрганиш, аҳолига коммунал ва маиший хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, транспорт хизматини ривожлантириш бўйича таклифлар киритиш;
- ҳокимлик бўлим ва бошқармалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ахборотини эшитиш, тавсиялар бериш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;
- халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар кенгашларининг саноат, транспорт, қурилиш, алоқа, коммунал хўжалик ҳамда аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиялари билан қўшма мажлислар ўтказиш;
- ёқилғи-энергетика ва сув таъминоти, оқова сувларни четга чиқариб юбориш ва тозалаш, маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва утилизация қилиш каби масалаларни кўриб чиқиш вазифалари юклатилсин.
3. Халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашларига ўз сессияларида доимий комиссиялар ҳисоботини кўриб чиқиш тизимини жорий этиш тавсия этилсин.
4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг саноат, транспорт, қурилиш, алоқа, коммунал хўжалик ҳамда аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ў.Саидмуродов) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси З.Мирзаев
2013 йил 19 февраль
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.