Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ ВА ТУМАНЛАР КЕНГАШЛАРИНИНГ ҚЎШМА МАЖЛИСИДА МУҲОКАМА ЭТИЛГАН “ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ ЕР УЧАСТКАЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ, ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЯНАДА КЎПАЙТИРИШ, ФЕРМЕРЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ МАҚСАДИДА УЛАРНИНГ ЕР УЧАСТКА ҲАЖМЛАРИНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ ЮЗАСИДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚАРОРЛАРИ” ҲАҚИДА

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ ВА ТУМАНЛАР КЕНГАШЛАРИНИНГ ҚЎШМА МАЖЛИСИДА МУҲОКАМА ЭТИЛГАН “ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ ЕР УЧАСТКАЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ, ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЯНАДА КЎПАЙТИРИШ, ФЕРМЕРЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ МАҚСАДИДА УЛАРНИНГ ЕР УЧАСТКА ҲАЖМЛАРИНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ ЮЗАСИДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚАРОРЛАРИ” ҲАҚИДА

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ва халқ депутатлари туманлар Кенгашларининг қўшма қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 21 октябрдаги 01-0З-13-12-сонли ва Самарқанд вилоят ҳокимининг 2015 йил 23 октябрдаги 03/3-507 сонли йиғилиш баёнида белгилаб берилган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 ноябрдаги сим орқали ўтказилган йиғилишида берилган топшириққа мувофиқ, 2015 йилнинг 24-28 ноябрь кунлари халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашларининг қўшма мажлислари ўтказилди.

Ўтказилган қўшма мажлисларда ҳудудларда мавжуд қишлоқ хўжалик ерларидан янада самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қишлоқ хўжалигида тўлов интизомини мустаҳкамлаш ҳамда фермер хўжаликларининг ер участкаларини мақбуллаштириш ишларини ташкил этиш масаласи кенг муҳокама этилди.

Кун тартибидаги масалани муҳокама этиб, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ва халқ депутатлари туманлар кенгашларининг қўшма мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Халқ депутатлари вилоят ва туманлар кенгашлари раисларининг ҳудудларда “Фермер хўжаликларининг ер участкаларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш, фермерларнинг молиявий ҳолатини янада яхшилаш мақсадида уларнинг ер участка ҳажмларини мақбуллаштириш юзасидан хулоса”лари тўғрисидаги ҳисоботлари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Самарқанд вилоятида самарасиз деб топилган 951 та фермер хўжалигининг 36,1 минг гектар ер майдонларини тўлиқ, 1211 та фермер хўжаликларининг 39,4 минг гектар ер майдонини қисман туманлар ҳокимлиги захирасига қайтариб олиш тўғрисида қабул қилинган қарорлари маъқуллансин.

3. Халқ депутатлари вилоят, туманлар кенгашларининг қўшма мажлисларида кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этилиб, фермер хўжалиги очиш ташаббуси билан чиққан ҳамда танловларда ғолиб бўлган фуқаролар бўйича таклифлар иловага мувофиқ маъқуллансин.

4. Халқ депутатлари туманлар кенгашлари раисларига жорий йил 5 декабригача: жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда янги ташкил этилаётган фермер хўжаликларига узоқ муддатга ер майдонларини бериш юзасидан туман ҳокимининг қарорларини қабул қилиш;

туман ҳокимларининг қарорларини тасдиқлаш учун вилоят ҳокимлиги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссияси тасдиғига киритиш;

бир ой муддат ичида барча фермер хўжаликларининг дебиторлик-кредиторлик қарздорликларини ундириш чораларини кўриш;

янги ташкил этилган фермер хўжаликларида янги иш ўринларини ташкил этиш, фуқароларни қонунда белгиланган тартибда ишга қабул қилиш, ҳисобчи штати очилишини ташкил қилиш ҳамда уларга меҳнат дафтарчаларини юритиш;

туманлар фермерлар кенгаши, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари ҳудудлардаги боғдорчилик, узумчилик, чорвачилик ҳамда асаларичиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини қайта кўриб чиқиш ҳамда интенсив боғларини ташкил қилиш ишларини янада такомиллаштириш;

уларга йилнинг аниқ вақтлари кесимида амалга ошириладиган агротехник тадбирлар, экинлар кесимида ҳосилдорликни белгилаб, ойлар кесимида ҳисоб рақамига нақд пул топшириш режа қилиб бериш ва назоратга олиш;

туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари тегишли ташкилотлар билан биргаликда фермер хўжаликларининг ер участкаларини хатловдан ўтказиш, аниқланган ноқонуний қурилишларни бир ой муддатда бартараф этиш чораларини кўриш;

ҳар 4-5 та фермер хўжаликларига иқтисодиёт комплекси вакилларини бириктириш ва улардан кунлик сўров тизимини шахсан назоратга олиш юклатилсин.        

5. Туманлар фермерлар кенгашларига:

барча фермер хўжалиги раҳбарларининг ойлик, чораклик ва йиллик агротехник режаларини тузиш ва кундалик иш юритиш дафтарларини ташкил этиш ва юритилиши бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиб, мутахассислар билан биргаликда жойларда семинар ўқиш ташкил этиш;

ҳудудлардаги барча фермер хўжаликлари раҳбарларининг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдини шакллантириш ва уни доимий равишда янгилаб бориш тизимини йўлга қўйиш.

6. Халқ депутатлари туманлар кенгашлари раисларига:

3 кун муддатда кенгашларнинг иш режаларини қайта кўриб чиқиб, унда ҳар чоракда камида бир маротаба фермер хўжаликлари фаолиятини, соҳа раҳбарлари ва ҳудуд раҳбарлари (ҳоким, прокурор ва ИИБ бошлиғи)нинг ҳисоботларини эшитиш масаласини киритиш;

Банк, солиқ ва таъминотчи идоралардан шартнома шартларини бажарилиши ва фермер хўжаликлари билан ўзаро қарздорликларни камайтириш борасида ҳисоботларни эшитиб боришни йўлга қўйиш топширилсин.

Бундан кейинги даврда фермер хўжаликларини тугатиш ёки янгидан ташкил этиш, умуман ер балансига бирор-бир щзгартириш киритишда депутатлар ва жамоатчиликка ошкора билдирилган, янги номзодлар келишилган ҳолда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

7. Вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш бошқармаси (А.Усмонов) туман меҳнат бўлимлари билан биргаликда фаолият кўрсатаётган ёки янгидан тузилган фермер хўжаликларига меҳнат қонунчилиги талабларида фуқароларни ишга қабул қилиш (бўшатиш), мавсумий ишловчиларни расмийлаштириш тартибини тушунтириш, бу борада амалий ёрдам кўрсатиш ва зарур ҳолларда семинар машғулотлар ташкил қилиш юклансин.

8. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Т.Остонакулов) ва халқ депутатлари туманлар кенгашларининг Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссияси раислари зиммасига юклатилсин. 

Вилоят Кенгаши раиси З.Мирзаев

2015 йил, 29 ноябрь


Киритилган вақти: 30/11/2015 16:55.   Кўрилганлиги: 2311
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/local_council/council_documents/xalq-deputatlari-viloyat-va-tumanlar-kengashlarining-qoshma-majlisi-qarori

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.