Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ҚАРОРИ

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ҚАРОРИ

Самарқанд вилоятидаги айрим аҳоли пунктларини номлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунининг 4, 6, ва 9-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги қошидаги Республика топонимика комиссиясининг 2020 йил 20 майдаги ва 23 июндаги экспертиза хулосалари ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг йиғилиш баённомасини инобатга олиб, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг VI чақириқ ХХ сессияси

                                                                                          ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

Самарқанд вилоятининг Нуробод, Нарпай, Пайариқ ва Пастдарғом туманларидаги номлари ўзгартирилаётган аҳоли пунктлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби (М.Мирзаев) вилоят “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти (Ф.Тошев), “Овози Самарқанд” газетаси (Б.Рахмонов) мазкур қарорни ўрнатилган тартибда эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа, коммунал хўжалик ҳамда аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ў.Саидмуродов) ва вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Ш.Темиров) зиммасига юклансин.

 

                                                        Кенгаш раиси                                                       Э. Турдимов

 

 

 Қарорни йуклаб олиш (PDF 1.25 МБ)


Охирги ўзгариш: 01/03/2021 10:44.   Кўрилганлиги: 2926
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/local_council/council_documents/xalq-deputatlari-samarqand-viloyati-kengashining-qarori8

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.