Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ҚАРОРИ

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ҚАРОРИ

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги "Самарқанд вилоятининг 2020 йилги маҳаллий бюджети тўғрисида"ги 419/68-сонли қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонунига асосан халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг VI чақириқ
ХХ сессияси ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

1. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги "Самарқанд вилоятининг 2020 йилги маҳаллий бюджети тўғрисида"ги 419/68-сонли карори “Зарафшон” гезетаси 2019 йил 19 декабрь 159 (23, 278-сон) 3-иловасига иловага мувофиқ кўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратилган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларига ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритсин.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

4. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти (Ф.Тошев), “Овози Самарқанд” газетаси (Б.Раҳмонов) мазкур қарорни ўрнатилган тартибда эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси (Ф.Насруллаев) ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Ўроқов) зиммасига юклансин.

                                                            Кенгаш раиси                                  Э.Турдимов

                                                                                                                                           2020 йил 29 декабрь

                                                                                                                                           №138/20


Охирги ўзгариш: 06/01/2021 12:46.   Кўрилганлиги: 3083
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/local_council/council_documents/xalq-deputatlari-samarqand-viloyati-kengashining-qarori1

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.