Пандемия даври шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида
Коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини
қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган Фармон ва қарорларига мувофиқ, банк тизими олдига қўйилган долзарб вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда бу борадаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 28 майдаги 01-22/889-сонли хатига асосан, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Бунда, пандемияга оид Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган 16 та фармон ва қарорлардан банклар фаолиятига доир 5 та фармон ва 3 та қарорда белгиланган вазифаларни ўз муддатида ва сифатли бажарилишига эътибор қаратсин.
2020 йил 1 августгача мева-сабзавот секторидаги корхоналарни молиялаштириш мақсадида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JEIKA) томонидан ажратилган кредит линиясида иштирок этувчи тижорат банклари томонидан ресурсларни тўлиқ ишлатилишини таъминласин.
АТИБ «Микрокредитбанк” вилоят филиали (Б.Ҳасанов), АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» вилоят филиали (Ж.Мусаев), «Ҳамкорбанк» вилоят филиали (А.Бўтаев) ва АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» вилоят филиали (Т.Шодиев) вилоятдаги экспортёрлар ҳамда кичик ва ўрта бизнес корхоналарини молиялаштириш учун “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси ҳисобидан Европа инвестиция банкининг кредит ресурсларини жалб қилсин.
ТИФ «Ўзмиллийбанк» АЖ вилоят филиали (О.Турсунов), АТБ «Асакабанк» вилоят филиали (Ф.Суннатов), АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» вилоят филиали (Ж.Мусаев) ва АТИБ «Ипотекабанк» вилоят филиали (Ф.Насруллаев) Европа Тикланиш ва Тараққиёт банкининг кредит линиялари ҳисобидан тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини молиялаштириш чораларини кўрсин.
2020 йилда аҳолининг бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган вилоят “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази” томонидан тасдиқланган лойиҳаларни белгиланган тартибда молиялаштирсин;
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига банк хизматлари соҳасида кўрсатилаётган хизматларни тубдан қайта кўриб чиқиб, хизматлар турларини янада кенгайтириш ва сифатини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни оширсин.
- Инвестиция ва ҳудудий дастурларга киритилган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини ва мониторинги тўғрисида;
- «Ҳар бир оила – тадбиркор» давлат дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштирилиши ва ишга туширилиши ҳақида;
- дастурдан ташқари янги шакллантирилган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати ва тармоқ жадваллари бўйича маълумотларни, шунингдек, Бандликка кўмаклашиш ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисидаги маълумотларни халқ депутатлари вилоят кенгашининг доимий комиссияларига тақдим этиб борсин;
- бириктирилган соҳаларда амалга оширилаётган лойиҳаларни тармоқ жадвалларида белгиланган муддатларда молиялаштирилиши ва фойдаланишга топширилиши устидан тизимли мониторингни ўрнатсин.
Кенгаш раиси Э.ТУРДИМОВ
2020 йил 4 июнь
№47/9
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.