.
Халқ депутатлари Самарқанд
вилоят Кенгашининг олтинчи
чақириқ ўн иккинчи сессиясини
чақириш тўғрисида
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Д.Жуманиязовнинг карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига қатьий риоя этишлари зарурлиги, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилиши юзасидан вилоят аҳлига мурожаати тўғрисида;
вилоят прокурори Ф.Зуфаровнинг худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда 2020 йил 6 ойи давомида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти тўғрисида;
вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Нуриевнинг ярим йиллик якунлари бўйича норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисида;
халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссиясининг 2020 йил 19 июндаги (14-Д-сон) Кенгаш сўрови юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуровнинг ахбороти тўғрисида;
вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ураковнинг камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширган ишлари тўғрисида;
ташкилий масала;
бошқа масалалар.
Вилоят ҳокими Э.Турдимов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.