Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҚАРОРИ

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҚАРОРИ

Пандемия даври шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида

Коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини
қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган Фармон ва қарорларига мувофиқ, банк тизими олдига қўйилган долзарб вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда бу борадаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 28 майдаги 01-22/889-сонли хатига асосан, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил
    28 майдаги (01-22/889-сон) хати ижро учун қабул қилинсин.
  2. Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи О.Тўхтаевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг коронавирус пандемиясига оид фармони ва қарорлари ижроси юзасидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  3. Марказий банк вилоят бош бошқармаси (О.Тўхтаев) тижорат банклари билан биргаликда коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича банклар олдига қўйилган вазифаларни сўзсиз бажарилишини таъминласин.

Бунда, пандемияга оид Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган 16 та фармон ва қарорлардан банклар фаолиятига доир 5 та фармон ва 3 та қарорда белгиланган вазифаларни ўз муддатида ва сифатли бажарилишига эътибор қаратсин.

2020 йил 1 августгача мева-сабзавот секторидаги корхоналарни молиялаштириш мақсадида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JEIKA) томонидан ажратилган кредит линиясида иштирок этувчи тижорат банклари томонидан ресурсларни тўлиқ ишлатилишини таъминласин.

АТИБ «Микрокредитбанк” вилоят филиали (Б.Ҳасанов), АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» вилоят филиали (Ж.Мусаев), «Ҳамкорбанк» вилоят филиали (А.Бўтаев) ва АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» вилоят филиали (Т.Шодиев) вилоятдаги экспортёрлар ҳамда кичик ва ўрта бизнес корхоналарини молиялаштириш учун “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси ҳисобидан Европа инвестиция банкининг кредит ресурсларини жалб қилсин.

ТИФ «Ўзмиллийбанк» АЖ вилоят филиали (О.Турсунов), АТБ «Асакабанк» вилоят филиали (Ф.Суннатов), АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» вилоят филиали (Ж.Мусаев) ва АТИБ «Ипотекабанк» вилоят филиали (Ф.Насруллаев) Европа Тикланиш ва Тараққиёт банкининг кредит линиялари ҳисобидан тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини молиялаштириш чораларини кўрсин.

2020 йилда аҳолининг бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган вилоят “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази” томонидан тасдиқланган лойиҳаларни белгиланган тартибда молиялаштирсин;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига банк хизматлари соҳасида кўрсатилаётган хизматларни тубдан қайта кўриб чиқиб, хизматлар турларини янада кенгайтириш ва сифатини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни оширсин.

  1. Вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси (Ж.Ўроқов), Марказий банк бош бошқармаси (О.Тўхтаев) тижорат банклари томонидан мижозлар билан учрашиб, улардан фаолиятини вақтинча тўхтатган ҳамда тўла қувватда ишламаётган корхоналар муаммоларини ўрганиш ва молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишларни ташкил қилсин.
  2. Вилоят ҳокими ўринбосарлари (Ж.Ўроқов, Ф.Абилов, О.Хўжаев, А.Шукуров, Р.Қобилов, Б.Нуруллаев), Марказий банк вилоят бош бошқармаси (О.Тўхтаев), тижорат банклари ҳамда мутасадди бошқарма ва ташкилот раҳбарлари:

- Инвестиция ва ҳудудий дастурларга киритилган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини ва мониторинги тўғрисида;

- «Ҳар бир оила – тадбиркор» давлат дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштирилиши ва ишга туширилиши ҳақида;

- дастурдан ташқари янги шакллантирилган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати ва тармоқ жадваллари бўйича маълумотларни, шунингдек, Бандликка кўмаклашиш ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисидаги маълумотларни халқ депутатлари вилоят кенгашининг доимий комиссияларига тақдим этиб борсин;

- бириктирилган соҳаларда амалга оширилаётган лойиҳаларни тармоқ жадвалларида белгиланган муддатларда молиялаштирилиши ва фойдаланишга топширилиши устидан тизимли мониторингни ўрнатсин.

  1. Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази” бириктирилган тижорат банклари билан биргаликда, жисмоний ва юридик шахсларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини ўз вақтида кўриб чиқилиши ва белгиланган тартибда молиялаштирилишини таъминласин.
  2. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан коронавирус пандемиясига оид қабул қилинган ҳужжатларда банк тизими олдига қўйилган вазифаларни амалга оширилиши устидан таъсирчан назоратни ўрнатсин.
  3. Вилоят телевидениеси (М.Ихтиёров), «Зарафшон» ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти (Ф.Тошев), Марказий банк вилоят бош бошқармаси (О.Тўхтаев) тижорат банклари билан ҳамкорликда пандемия даврида банклар томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва ажратилаётган имтиёзли кредитларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
  4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси (Ф.Насруллаев) ва вилоят ҳокимининг ўринбосари (Ж.Ўроқов) зиммасига юклатилсин.

                                                                                                                                                Кенгаш раиси    Э.ТУРДИМОВ

                                                                                                                                                                    2020 йил 4 июнь

                                                                                                                                                                                  №47/9


Киритилган вақти: 11/06/2020 20:04.   Кўрилганлиги: 1931
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/local_council/council_documents/xalq-deputatlari-samarqand-viloyati-kengashi-qarori

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.