Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори
Маълумки, туризм замонавий иқтисодиётда энг йирик, юқори даромадли ва ривожланиб бораётган секторлардан бири ҳисобланади.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, охирги йилларда бу соҳа барқарор ва кескин суръатларда ривожланмоқда.
Ҳозирги вақтда Самарқандда бир вақтнинг ўзида 4500
кишини қабул қила олувчи
Натижада вилоятимизга ялпи кириб келувчи сайёҳлик оқимида ҳар йили ўсиш тенденциялари сезилмоқда.
Статистик маълумотларга кўра Самарқанд вилоятига 2008 йилда 53370 нафар сайёҳлар ташриф буюрган бўлса, бу кўрсаткич 2012 йилга келиб 86265 нафарга етган. 2014 йилда дунёнинг 70 дан ортиқ давлатларидан тахминан 100 минг нафар хорижлик ва 60 мингдан ортиқ маҳаллий сайёҳларга кўрсатилган хизматларнинг умумий ҳажми 34 миллиард сўмдан ошган.
Сайёҳларга сифатли сервис хизматини кўрсатиш, меҳмонхоналар инфратузилмасида камчиликларни тузатиш, малакали кадрлар, туроператорларнинг етишмаслиги муаммоларини ўрганиш, қўшимча хизматлар бозорини ривожлантириш каби масалалар юзага келмоқда.
Вилоятда туризмни янада ривожлантириш, сайёҳларга сервис хизматини янада яхшилаш мақсадида халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши «Миллий тикланиш» демократик партияси депутатлик гуруҳи аъзоси С.Санақуловнинг Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси депутатлик гуруҳи томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикасининг «Туризм ҳақида»ги Қонуни ижроси юзасидан «Вилоятда туризмни ривожлантириш ва сайёҳларга сервис хизматларини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар аҳволи тўғрисида»ги масала ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Ўзбектуризм» миллий компаниясининг Самарқанд вилоят бўлими (И.Сувонов), Самарқанд шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда:
- сайёҳларга сифатли сервис хизматини кўрсатиш, қўшимча хизматлар тақдим қилиш, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, меҳмонхоналар инфратузилмасидаги нуқсонларни бартараф этиш чораларини кўриш;
- халқимизнинг миллий ўйинлари, ҳунармандчилиги ва миллий санъатини намойиш қиладиган фольклор гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўриш;
- сайёҳлик мавсуми давомийлиги, узлуксизлигини таъминлашга хизмат қиладиган туризм шаклларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш;
- хизматлар ва сервис соҳасида ишлайдиган малакали ва раҳбар кадрларни тайёрлаш ва улар малакасини оширишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш масалаларига эътибор қаратиш тавсия этилсин.
3. Ургут ва Самарқанд туманлар ҳокимликларига:
- тумандаги Омонқўтон ҳудудидаги «Тахтақорача» экскурсия объектларини янада ривожлантириш, бу масканни Самарқанд, Китоб, Шаҳрисабз, Оҳалик каби йўналишлар билан боғлаган ҳолда саёҳатларни ташкил этиш бўйича алоҳида чора-тадбирларга эътибор қаратиш тавсия этилсин.
4. Самарқанд давлат чет тиллар институти (¢.Раҳимов) ҳамда иқтисодиёт ва сервис институти (¢.Қудратов)га:
- институт қошида гид-таржимон таълим йўналишини ташкил этиш бўйича меъёрий хужжатларни тайёрлаш ва уни классификаторга киритиш бўйича Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигига таклиф бериш;
- хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасида кадрлар тайёрлашда фан, ўқув жараёни ва ишлаб чиқариш интеграциясини амалга ошириш, барча амалиётни мавсумий ишлаб чиқаришга мослаштириш, ҳар бир хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида ўзининг ўқув ишлаб чиқариш базасига эга бўлиши, талабалар амалий ва назарий билимларини чуқурлаштириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
- сервис соҳаси ривожланиш муаммоларининг ечимини топишни жадаллаштириш мақсадида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошида хизмат кўрсатиш, сервис бўйича республика илмий-амалий семинарини ташкил этиш таклифини ўрганиб чиқиш вазифалари тавсия этилсин.
5. «Ўзбектуризм» миллий компаниясининг Самарқанд вилоят бўлими (И.Сувонов)га:
- минтақада мавжуд туристик ресурслардан самарали фойдаланиш мақсадида тарихий-меъёрий ва археологик танишув туризми, диний туризм, маданий этнографик туризм ва экологик туризмга доир истиқболли туристик маршрутлар дисколациясини ишлаб чиқиш;
- тур маҳсулотларни, туристик объектларни, миллий маданият объектларини реклама қилиш бўйича маркетинг ишларини йўлга қўйиш тавсия этилсин.
6. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси (С.Санақулов) ҳамда ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Б.Шарофов) вилоятда жорий йил якуни бўйича туризм ва сервис хизматини такомиллаштириш борасидаги вазифаларнинг бажарилиш ҳолатини доимий комиссияларнинг қўшма йиғилишида муҳокама қилиш вазифаси юклатилсин.
7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Б.Шарофов) ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Хўжаёров зиммасига юклансин.
Вилоят Кенгаши раиси З.Мирзаев
2016 йил 19 январь
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.