Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси томонидан 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига тайёрланган маълумотлар бўйича амалга оширилган хатлов натижасига кўра, вилоят ҳудудида номлари "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси талабларига мос келмайдиган маъмурий-ҳудудий бирликлар (2 та шаҳарча ва 3 та қишлоқ фуқаролар йиғини, 302 та қишлоқ аҳоли пунктлари ва 327 та кўча) аниқланган.Туман ва шаҳар ҳокимларининг таклифларини кўриб чиқиб, "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мос келмайдиган объектларнинг номларини ўзгартириш юзасидан туман ва шаҳар ҳокимларининг таклифлари қабул қилинсин.
2. "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларига мос келмайдиган қишлоқ аҳоли пунктлари, шаҳарчалар, қишлоқ фуқаролар йиғинларини қайта номлаш тўғрисидаги тегишли туман ва шаҳар ҳокимларининг таклифлари 1-3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Барча туман ва шаҳар ҳокимлари – ҳудудий Топонимик комиссияси раислари бир ой муддатда:
- қишлоқ аҳоли пунктлари, шаҳарчалар, қишлоқ фуқаролар йиғинлари қайта номланиши муносабати билан амалга оширилиши лозим бўлган барча (географик ном кўрсаткичларини алмаштириш, фуқаролар паспортларига, муассаса, корхона ва ташкилотларнинг муҳр ва штамплари ҳамда иш қоғозларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ва бошқалар) ишларнинг қисқа муддатларда сифатли бажарилишини таъминласин.
4. Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига мазкур қонун талабларига мос келмайдиган маҳаллалар ва кўчалар номлари бўйича тушган таклифларни ўрнатилган тартибда тегишли кенгашлар сессияларида кўриб чиқиш тавсия этилсин.
5. Вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (Н.Содиқов) Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти (С.Аҳмедов) билан биргаликда 10 кун муддатда маҳалла, аҳоли пунктлари ва кўчаларнинг номланишини вилоят ҳудуди бўйича ягона намунасини ишлаб чиқиб, барча туман ва шаҳарларга етказсин.
6. Вилоят статистика бошқармаси (А.Тамиқаев) икки ҳафта муддатда номлари қонун талабларига мос келмайдиган қишлоқ аҳоли пунктлари, шаҳарчалар, қишлоқ фуқаролар йиғинларининг статистик кўрсаткичларига белгиланган тартибда зарурий ўзгаришлар киритсин.
7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.Тошев)га юклатилсин.
Кенгаш раиси З.Мирзаев
2013 йил 28 декабрь
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.