«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан қарор қиламан:
I. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги қирқинчи сессияси 2017 йил 22 июль шанба куни соат 10:00 да вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида чақирилсин.
II. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги қирқинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгиланган устувор вазифаларнинг Самарқанд вилоятида ижросини ташкил этиш тўғрисида.
2. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ф.Қувондиқовнинг вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида.
3. Вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А.Жўраевнинг тиббиёт муассасаларини сифатли дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш юзасидан ҳисоботи ҳақида.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев
2017 йил 17 июль
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.