Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилояти ҳокимининг ҚАРОРИ

Самарқанд вилояти ҳокимининг ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚИРҚИНЧИ СЕССИЯСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан қарор қиламан:

I. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги қирқинчи сессияси 2017 йил 22 июль шанба куни соат 10:00 да вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида чақирилсин.

II. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги қирқинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгиланган устувор вазифаларнинг Самарқанд вилоятида ижросини ташкил этиш тўғрисида.

2. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ф.Қувондиқовнинг вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида.

3. Вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А.Жўраевнинг тиббиёт муассасаларини сифатли дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш юзасидан ҳисоботи ҳақида.

 

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи       Т.Жўраев

2017 йил 17 июль


Киритилган вақти: 18/07/2017 14:04.   Кўрилганлиги: 1799
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/local_council/council_documents/samarqand-viloyati-hokimining-qarori

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.