I. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессияси ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлиси 2017 йил 4 февраль куни соат 9.00 да вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.
II. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масала киритилсин:
1. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига бўшаб қолган ўринга 2017 йилнинг 29 январь куни ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида вилоят сайлов комиссиясининг ахбороти ва сайланган депутатнинг ваколатини тасдиқлаш ҳақида.
III. Халқ депутатлари вилоят ҳамда туманлар ва шаҳарлар Кенгашларининг қўшма мажлиси кун тартибига қуйидаги масала киритилсин:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига вилоятдан бўш бўлган ўринга вакил сайлаш тўғрисида.
Вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев
2017 йил 31 январь
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.