Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессияси ҳамда вилоят, туманлар ва шаҳарлар кенгашларининг қўшма мажлисини чақириш тўғрисида
"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:

I. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессияси ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлиси 2017 йил 4 февраль куни соат 9.00 да вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.

II. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масала киритилсин:

1. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига бўшаб қолган ўринга 2017 йилнинг 29 январь куни ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида вилоят сайлов комиссиясининг ахбороти ва сайланган депутатнинг ваколатини тасдиқлаш ҳақида.

III. Халқ депутатлари вилоят ҳамда туманлар ва шаҳарлар Кенгашларининг қўшма мажлиси кун тартибига қуйидаги масала киритилсин:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига вилоятдан бўш бўлган ўринга вакил сайлаш тўғрисида.

 

Вилоят ҳокими                             Ҳ.Оқбўтаев

2017 йил 31 январь



Киритилган вақти: 02/02/2017 10:38.   Кўрилганлиги: 2284
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/local_council/council_documents/samarqand-viloyat-hokimining-qarori

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.