Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ҚАРОРИ

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ҚАРОРИ

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» давлат дастурининг 2017 йил биринчи ярим йиллиги ижроси ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланган.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид давлат дастури 320 банддан иборат бўлиб, шуларнинг 69 таси бевосита вилоятлар билан биргаликда амалга оширилиши белгиланган.

Дастур параметрларининг бажарилиши устидан мониторинг юритиш тизими йўлга қўйилган бўлиб, ҳар ойлик ижроси таҳлил қилиб борилмоқда.

Лекин шунга қарамасдан дастурда белгиланган янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш ва фаолият юритаётганларининг самарадорлигини ошириш юзасидан 2017 йилнинг 1-чорагида комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва йил давомида амалга ошириш бўйича аниқ ишлар бошланмаган.

Шунингдек, Меҳнат ва иқтисодиёт вазирликлари томонидан ишлаб чиқилган методика асосида меҳнат бозорида вазият мураккаб бўлган туман ва шаҳарлар рўйхатини аниқлаш, кичик саноат зоналари, хизматлар соҳасини ривожлантириш, чорвачилик, паррандачилик ва иссиқхона хўжаликларини барпо этиш, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчилари учун «старт-ап» лойиҳаларини амалга оширишга микрокредитлар ва лизинг асосида ишлаб чиқариш воситаларини ажратиш топшириғи бажарилмаган.

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» давлат дастурининг 2017 йил биринчи ярим йиллиги ижроси ҳақидаги масалани муҳокама этиб, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари фили»да амалга оширишга оид давлат дастурига асосан 2017 йил биринчи ярим йилликдаги вазифаларнинг ижроси юзасидан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худойбердиевнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ишчи гуруҳлари (Ш.Худойбердиев, О.Очилов, А.Умаров, Ш.Қулматов, А.Курахмедов) бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда дастурда белгиланган тадбирларнинг соҳалар бўйича ижросини муҳокама қилиб борсинлар.

Давлат дастури ижросини ташкил этиш бўйича тааллуқлилиги бўйича белгиланган топшириқларни ўз муддатида ижросини таъминлаб, натижаси бўйича ҳар ой якуни билан вилоят бўйича умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи (М.Восеев)га ахборот бериб борсинлар.

3. Вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи (М.Восеев)га:

ҳар ой якуни билан давлат дастурининг бажарилиши бўйича умумлаштирилган маълумотларни таҳлил қилиб, бажарилмаган бандлар бўйича вилоят ҳокими ҳузурида танқидий муҳокамасини ташкил этиш;

талаб этилган муддатларда дастур ижросини умумлаштириб, республика комиссиялари ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб бориш вазифаси юклатилсин.

4. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (О.Очилов) вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси (У.Назаров) шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда кичик саноат зоналарини ташкил этиш ва фаолият юритаётганларининг самарадорлигини ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда ижросини таъминласин.

5. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (Ш.Худойбердиев, А.Умаров) Марказий банк вилоят бош бошқармаси (Қ.Собиров), бандлик бош бошқармаси (А.Усмонов), ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси (А.Насимов) ҳамда шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда:

Меҳнат ва Иқтисодиёт вазирликлари томонидан ишлаб чиқилган методика асосида меҳнат бозорида вазият мураккаб бўлган туман ва шаҳарлар рўйхатини аниқлаш, аҳоли бандлиги дастурларининг манзилли рўйхатлари, кичик саноат зоналари, хизматлар соҳасини ривожлантириш, чорвачилик, паррандачилик ва иссиқхона хўжаликларини барпо этиш, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчилари учун «старт-ап» лойиҳаларини амалга оширишга микрокредитлар ва лизинг асосида ишлаб чиқариш воситаларини ажратиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;

касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун ажратилиши режалаштирилган кредит маблағларини молиялаштирилишини якунига етказиш вазифалари топширилсин.

6. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари жойларда Ўзбекистон Республикаси Халқ қабулхоналарида маҳаллий ҳокимликлар томонидан фуқаролар қабулларини ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатсинлар.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари ўз сайлов округлари ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига мурожаат қилган фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда шахсан иштирок этсинлар ҳамда мурожаатларда кўрсатилган муаммоларни маҳаллий ҳокимликлар томонидан ижобий ҳал этилишини таъминлашда депутатлик назоратини ўрнатсинлар.

7. Вилоят телерадиокомпанияси (Ф.Тўраев) ва «СТВ» телевидениеси (С.Ражабов) га давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан махсус кўрсатувлар тайёрлаб бориш ва кенг омма эътиборига ҳавола этиш тавсия этилсин.

8. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Ижтимоий-ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Б.Шарофов) ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ш.Худойбердиев) зиммасига юклансин.

 

Вилоят Кенгаши раиси                 Т.ЖЎРАЕВ

 2017 йил 28 июль



Киритилган вақти: 28/07/2017 19:55.   Кўрилганлиги: 2207
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/local_council/council_documents/qarorii

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.