Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси томонидан маҳаллий кенгашлар ва доимий комиссияларнинг 2012 йилнинг иккинчи ярим йиллиги ҳамда 2013 йилнинг ўтган даврида амалга оширган ишлари мониторинг йўли билан ўрганиб чиқилган.Мониторинг натижаларига кўра, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари ва доимий комиссияларининг кейинги йилларда иш сифати яхшиланиб, самарадорликни, таъсирчанликни ошириш борасидаги ишлар ўтган даврда ҳам изчил давом эттирилган.
Шу билан бирга, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятида айрим камчиликлар кузатилганлиги таъкидланган.
Мисол учун, маҳаллий кенгашларнинг аксарият қарорида ижро муддатлари белгиланмаган, айримларида эса қабул қилинган саналар кўрсатилмаган.
Бундан ташқари, халқ депутатлари Пахтачи туман кенгаши томонидан сессияларни ўтказишда тизимлилик етишмаслиги натижасида февраль ойида ўтказилиб, орадан 4 ойдан сўнг (11.06.2013, 01.07.2013) такрор сессиялар ўтказилган, Нарпай туман кенгаши томонидан 2013 йил 14 февралдаги қарорининг асослантирувчи қисмида "Прокуратура тўғрисида"ги Қонуннинг 5-моддасига асосан, халқ депутатлари туман кенгаши қарор қилади, деб кўрсатилган. Каттақўрғон (намунавий) туман кенгаши томонидан кенгаш қарорларида доимий комиссиялар ваколатига хос бўлмаган топшириқлар берилган, 2012 йил 29 декабрдаги "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг туманда солиқ органи томонидан бажарилиши ҳақида Каттақўрғон туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ахборотига оид 13-72-сонли қарорининг асослантирилган ва қарор қисмлари шу куни кенгаш сессиясида қабул қилинган "Мустаҳкам оила йили" ҳудудий дастурининг ижроси ҳақидаги қарори билан бир хил мазмунда ифода этилган. Каттақўрғон шаҳар кенгаши томонидан эса 2012 йил 22, 24 декабрь кунлари, 2013 йил 11, 12, 13, 18 январь кунлари кетма-кет сессиялар ўтказилганлиги тўғрисида баённомалар расмийлаштирилган.
Бундай камчиликларни бошқа маҳаллий кенгашларнинг фаолиятида ҳам кузатиш мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг фаолиятидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида такрорланмаслигини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2013 йил 22 ноябрдаги СКҚ-32-II-сонли "Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари ва улар доимий комиссияларининг 2012 йил иккинчи ярмидаги ва 2013 йил ўтган давридаги фаолияти мониторинг натижалари тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг вилоятдаги ишчи гуруҳи раҳбари Ф.Тошевнинг ахбороти маълумот учун қабул қилсин.
2. Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига бир ҳафта муддатда регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссиялар раҳбарлигида ишчи гуруҳлари тузиб, кенгашлар ва доимий комиссиялар фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликларни таҳлил қилиш ҳамда навбатдаги сессия ишида муҳокама қилиш тавсия этилсин.
3. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси (Ҳ.Нормуродов)га Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг ишчи гуруҳи (Ф.Тошев) билан биргаликда:
халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳамда доимий комиссияларнинг 2013 йилда муҳокама қилган масалаларини ўрганиб, қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар тўғрисида ахборот киритиб бориш;
вилоят Кенгаши ҳамда доимий комиссияларнинг келгусидаги фаолиятини доимий назорат қилиб, улар томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг амалдаги қонунчилик талабларига мос равишда бўлишини назорат қилиб бориш;
ҳар чоракда маҳаллий кенгашлар, доимий комиссияларнинг иш режалари ижроси ҳамда муҳокама қилинган масалалар юзасидан қабул қилинган қарорларни таҳлил қилиб, вилоят Кенгашига ахборот бериш вазифаси топширилсин.
4. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг барча доимий комиссияси раисларига келгусида халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларидаги доимий комиссиялар томонидан масалаларни тайёрлаш, йиғилишларни ўтказиш ҳамда баёнларни расмийлаштириш, туман ва шаҳар кенгашларидаги доимий комиссиялари билан қўшма мажлис ўтказиш тадбирларига яқиндан ёрдам кўрсатиш вазифаси юклатилсин.
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси (Ҳ.Нормуродов) зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси З.Мирзаев
2013 йил 28 декабрь
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.