Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари” ва “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг қоидалари рўёбга чиқарилишини таъминлаш бўйича ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2013 йил 14 июндаги КҚ-65-II-сонли “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари” ва “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг қоидалари рўёбга чиқарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ҳақидаги қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2013 йил 14 июндаги КҚ-65-II-сонли қарори билан “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари” ва “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг қоидалари рўёбга чиқарилиши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашларига тавсиялари 1-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари” ва “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг қоидаларини рўёбга чиқариш бўйича ҳудудий тадбирлар режаси 2-иловага;
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати тавсиялари ва ҳудудий тадбирлар режаси тизимли равишда, ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини назорат қилиш ва мониторингини юритиш учун бириктирилган халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари” ва “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг қоидаларини рўёбга чиқариш бўйича Олий Мажлис Сенати тавсиялари ва вилоят ҳудудий тадбирлар режаси асосида 2013 йил 10 июлгача ўз тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.
5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ш.Садиков) зиммасига юклатилсин.
Вилоят Кенгаши раиси З.Мирзаев
2013 йил 25 июнь
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.