Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг электрон қабулхонасига келиб тушаётган ҳар бир мурожаатнинг ижобий ҳал этилиши ҳақида

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг электрон қабулхонасига келиб тушаётган ҳар бир мурожаатнинг ижобий ҳал этилиши ҳақида

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори

Фуқаролар ва ташкилотларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича давлат органларининг масъулиятини ошириш мақсадида 2014 йил декабрь ойида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган. Қонуннинг мақсади ва моҳияти, унинг ижросини амалга ошириш бўйича вилоятда бир қатор чора-тадбирлар белгиланган. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги қарори билан “Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом” тасдиқланган. Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори ҳам Қонун талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг электрон қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқишда йўл қўйилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, мурожаатлар билан ишлашнинг натижадорлигини ошириш мақсадида қабул қилинган.

Вилоятда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг электрон қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслар томонидан келаётган мурожаатларни кўриб чиқиш борасида тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, ҳар бир мурожаат муаллифи билан шахсан учрашиш, аризадаги важларни қонунларда белгиланган қоидаларга кўра тўлиқ кўриб чиқиш борасида раҳбар ходимларнинг масъулиятларини янада ошириш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жойларда вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу қабуллар бевосита маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларида ўтказилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг электрон қабулхонасига келиб тушган мурожаатларни вилоят ҳокимлигининг селектор йиғилишларида барча мутасадди раҳбарлар ва мурожаатлар муаллифлари иштирокида кўриб чиқиш ҳам ўзининг ижобий самарасини бераётганлигини таъкидлаш муµим.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда халқ депутатлари вилоят Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг электрон қабулхонасига келиб тушаётган ҳар бир мурожаатнинг ижобий ҳал этилиши ҳақидаги вилоят ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи А.Курахмедовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларига ушбу масалани навбатдаги сессия кун тартибига киритиш тавсия этилсин.

Бунда асосий эътибор қуйидагиларга қаратилсин:

- “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш;

- давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг вилоятдаги барча ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари аҳоли ва тадбиркорлар учун кунлик соат 8.00 дан 11.00 гача шахсий қабулларни ташкил қилиш чораларини кўриш;

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг электрон қабулхонасига келиб тушаётган ҳар бир мурожаатнинг ижобий ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратиш.

3. Туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига:

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан биргаликда жойларда “халқ қабулхоналари”ни ташкил этиш мақсадида шаҳар ва туманлар марказларида намунали кўриниш ҳамда аҳоли келишига қулай бўлган биноларни ажратилиши, уларга барча шароитлар яратилишини;

- тегишли давлат органлари билан биргаликда юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда халқ қабулхоналарининг самарали ва доимий фаолияти ташкил этилишини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш вазифаси тавсия этилсин.

5. Вилоят бошқарма ва ташкилот раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимларига:

- йил якунига қадар вилоят ҳокимининг 2016 йилнинг 8 октябрдаги 264-Қ-сон қарори билан тасдиқланган жадвалга мувофиқ, жойларда жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабулларини ташкил этиш;

- Ҳар ой якуни билан “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан мурожаатларнинг умумлаштириш ва таҳлил қилинишини ташкил этиш;

- мурожаатларни кўриб чиқишда қонун бузилишига йўл қўйган ходимларга нисбатан кескин интизомий чораларнинг кўрилиши ва натижалари ҳақида вилоят ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳига ахборот киритиб борилишини таъминлаш;

- аҳоли ва тадбиркорлар томонидан мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг электрон қабулхонасигача олиб чиқмаслик мақсадида ўзларининг веб-сайтлари ва ишонч телефонлари орқали мурожаат қилиш тизимини тубдан яхшилаш чораларини кґриш вазифалари тавсия этилсин.

6. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ахтамов), вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (Оқбўтаев, Очилов, Нурқулов, Худайбердиев, Кулматов, Раббимова) зиммасига юклатилсин.

Вилоят Кенгаши раиси З.МИРЗАЕВ

2016 йил 26 ноябрь


Киритилган вақти: 01/12/2016 14:53.   Кўрилганлиги: 2005
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/local_council/council_documents/jismoniy-va-yuridik-shaxslarning-murojaatlari-togrisidagi-ozbekiston-respublikasi-qonuniga-asosan-ozbekiston-respublikasi-bosh-vazirining-elektron-qabulxonasiga-kelib-tushayotgan-har-bir-murojaatning-ijobiy-hal-etilishi-haqida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.