Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори
Вилоятни ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ва индустриал ривожланиш дастурларини, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш тармоқ дастурларини, меҳнат бозори талабларини ҳисобга олиб, 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳаси ишлаб чиқилган.Аҳоли бандлигини ва шу асосда унинг даромадлари ва ҳаёт даражасини ошириш, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари меҳнат бозорининг эҳтиёжлари ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш устуворликларини инобатга олиб, янги иш жойлари яратилиши юзасидан жавобгарликни кучайтириш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги СҚ-401-ΙΙ-сонли ва Қонунчилик палатасининг 2013 йил 20 ноябрдаги 774-II сонли “2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорлари талабларидан келиб чиқиб, халқ депутатлари вилоят Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги СҚ-401-ΙΙ-сонли ва Қонунчилик палатасининг 2013 йил 20 ноябрдаги 774-II сонли “2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи А.Шараповнинг “2014 йилда иш ўринлари ташкил қилиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш тўғрисида”ги дастури юзасидан ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
3. Вилоятда “2014 йилда иш ўринлари ташкил қилиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш тўғрисида”ги дастур (кейинги ўринларда дастур деб юритилади) параметрлари 1, 1а-иловаларга, дастур ижроси мониторингини юритиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага, дастур концепцияси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Самарқанд вилоятида Дастур бўйича 2014 йилда қуйидаги асосий йўналишлар бўйича 1-иловага мувофиқ 94316 та янги иш ўринлари ташкил этилиши;
Шу жумладан:
инвестиция, маҳаллийлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан қайта янгилаш тармоқ дастурларини амалга ошириш ҳисобига 4260 та;
кичик корхоналар ва микрофирмалар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини кенгайтириш ҳисобига 32246 та;
хусусий ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 11956 та;
касаначиликнинг барча шаклларини, энг аввало, меҳнат шартномалари асосида корхоналар билан кооперацияни ривожлантириш ҳисобига 17607 та;
қишлоқ хўжалиги субъектларини, айниқса қайта ишлаш ва тайёр қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган субъектларни ривожлантириш ва кенгайтиришни рағбатлантирувчи чора-тадбирларни амалга оширишни давом эттириш ҳисобига 19778 та;
ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантириш, аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини кенгайтириш ҳисобига 7136 та;
вақтинчалик фаолият кўрсатмаётган корхоналар фаолиятини тиклаш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳисобига 1333 та янги иш ўринлари яратилиши маълумот учун қабул қилинсин.
5. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (Х.Худжаёров)га туман ва шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳамда иқтисодиёт бош бошқармалари ҳамкорлигида бир ой муддатда аниқ корхоналар бўйича
2014 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш тармоқ дастурларини, шунингдек кўп меҳнат талаб этадиган ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва технологик янгилашни, ишчи кучларига бўлган талаб ва таклифнинг мавсумий ўзгаришини ҳисобга олиб, илгари ташкил этилган иш ўринлари сақлаб қолиниши ва барқарор фаолият юритишини сўзсиз таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни;
вилоят ҳокимлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси раҳбарлари иштирокида икки ҳафта муддатда касб-ҳунар коллежлари билан ўзаро ҳамкорликни янада такомиллаштириш, айниқса битирувчи курслар ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш бўйича кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, моддий-техник жиҳатдан ва кадрлар билан амалда қўллаб-қувватлашни кучайтиришни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, вилоят ҳокимининг тасдиғига киритсин.
6. Ҳар чоракда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари йиғилишларида
2014 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш дастурлари ва тасдиқланган чора-тадбирлар амалга оширилишининг боришини танқидий кўриб чиқиш белгилаб қўйилсин.
Бунда, асосий эътибор янги ташкил этилган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси ҳамда ваколатли ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилган иш ўринларини инвентаризациядан ўтказиш натижаларига қаратилсин.
7. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (Х.Худжаёров) туман ва шаҳар ҳокимликлари, вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш (А.Шарапов), иқтисодиёт (Ф.Мажидов) бош бошқармалари, тижорат банклари, потенциал инвесторлар ва иш берувчилар билан биргаликда:
2013/2014 ўқув йилида касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларини ишга жойлаштириш параметрларини алоҳида кўрсатган ҳолда иш ўринлари ташкил этиш учун зарур бўлган молиявий, моддий ва бошқа ресурсларнинг белгиланишига алоҳида эътибор қаратиб, 2014 йилда ташкил этиладиган янги иш ўринларининг манзилли рўйхатларини;
2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ҳудудий дастурларини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиб тасдиқласин.
8. Вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш (А.Шарапов)га иқтисодиёт бош бошқармаси (Ф.Мажидов), статистика бошқармаси (А.Тамиқаев), туман ва шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
Дастурнинг бажарилиши мониторингини тизимли олиб борилишини таъминлаш;
ишсизларни ишга жойлаштириш, шу жумладан, уларни касб-ҳунарга қайта ўқитиш ва қайта тайёрлаш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўллаш, шунингдек “Бўш иш ўринлари ярмаркалари”ни ўтказиш орқали ишга жойлаштириш тадбирларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш юклатилсин.
9. Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси (Ғ.Маматқулов), тижорат банклари билан биргаликда:
бир ой муддатда 2014 йилда тижорат банклари томонидан банклар, туман ва шаҳарлар, шунингдек бандлик йўналишлари бўйича хўжалик юритувчи субъектларнинг иш ўринлари ташкил этишни таъминлайдиган бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш, шу жумладан, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун кредит маблағлари ажратиш прогноз параметрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
иш ўринлари ташкил этиш учун, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига ажратилаётган кредит ресурслари бўйича кенг
реклама-тушунтириш ишларини доимий равишда амалга ошириш топширилсин.
10. Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси (С.Холматов) ўн кун муддатда туман ва шаҳарлардаги саноат зоналари (майдонлари)да кўп меҳнат талаб қиладиган ихчам, кичик ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ва жойлаштириш бўйича масалаларни ўрганиш ва таклифлар ишлаб чиқиш учун вилоят Иқтисодиёт, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари, Давлат солиқ бошқармаси, Архитектура ва қурилиш бошқармаси, тижорат банкларининг масъул ходимларидан иборат таркибда махсус ишчи гуруҳларни тузсин ва вилоят ҳокимининг тасдиғига киритсин.
Махсус ишчи гуруҳлар туман ва шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда жойларга борган ҳолда:
туман ва шаҳарлардаги мавжуд саноат зоналари (майдончалари)дан фойдаланиш самарадорлигини ва уларнинг иш билан таъминланганлигини, шу жумладан, ишлаб чиқариш инфратузилмаси аҳволини танқидий ўрганиб чиқсин;
саноат ишлаб чиқаришларининг ривожланиш динамикасини, саноат зоналари (майдонлари)даги саноат корхоналарининг ишламаётганлиги ва тугатилиши сабабини чуқур таҳлил қилсин;
саноат майдончаларида фойдаланилмаётган бинолар-иншоотлар, паст ликвидли объектлар, ишламаётган корхоналар мавжудлиги юзасидан хатлов ўтказсин ҳамда уларнинг фаолиятини тиклаш ва молиявий соғломлаштириш бўйича таклифлар тайёрласин, 2014 йил мобайнида ҳар бир объект бўйича иш ўринлари ташкил этишнинг аниқ параметрларини тасдиқласин;
саноат зоналари (майдончалари)да енгил саноат, озиқ-овкат саноати, ёғочни қайта ишлаш, электротехника саноати маҳсулотлари, шунингдек қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича кўп меҳнат талаб қиладиган ишлаб чиқаришларни, ташқи муҳандислик коммуникациялари тармоқларини, зарур инвестициялар ҳажмини ва молиялаштириш манбаларини аниқ белгилаган ҳолда ташкил этиш ва жойлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин.
11. Вилоят ҳокимлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси (М.Холмуҳамедов), вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш бош бошқармаси, туман ва шаҳар ҳокимликлари, тегишли корхона ва ташкилотлар билан биргаликда касб-ҳунар коллежларининг битирувчи курс ўқувчилари ишлаб чиқариш амалиётини ўташини ташкил этиш ва кейинчалик ишга жойлашишига кўмаклашиш учун аниқ корхоналарга бириктиришни, шунингдек касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашни ҳамда педагоглар малакасини оширишни назарда тутувчи қўшма чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиб, вилоят ҳокими тасдиғига киритсин.
12. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ш.Жамолов)га юклансин.
Вилоят Кенгаши раиси З.Мирзаев
2013 йил 28 декабрь
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.