Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2014 йил 22 октябрдаги 991-II-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2014 йил 13 ноябрдаги СҚ-453-II-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ ҳамда вилоят маҳаллий бюджетининг 2014 йилги кутилаётган ижроси ва 2015 йилга белгиланган асосий параметрларини муҳокама қилиб, халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2014 йил 22 октябрдаги 991-II-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 13 ноябрдаги СҚ-453-II-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Вилоят маҳаллий бюджетининг 2014 йилги даромадлар ва харажатлар бўйича асосий кўрсаткичларининг кутилаётган ижроси тўғрисида ахборот маълумот учун қабул қилинсин.
3. 2015 йил вилоят маҳаллий бюджетининг даромадлар қисми 1 108 047,9 миллион сўм, харажатлар қисми 1 992 936,4 миллион сўм, мақсадли субвенция миқдори 249 999,1 миллион сўм, ўтказиладиган даромадлар миқдори 634 889,4 миллион сўм қилиб белгиланганлиги маъқуллансин.
4. Вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Х.Худжаёров, Марказий банк (Ғ.Маматқулов), вилоят давлат солиқ (Ҳ.Шокиров), Молия (А.Каримов), Ғазначилик (Ш.Аблаяров) бошқармалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда:
- ҳудудларнинг даромадлар базасини кенгайтириш ва иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чораларни кўриш;
- даромадлар ва харажатларнинг тасдиқланган тегишли параметрлари бажарилишини таъминлаш;
- бюджет харажатларини сифатли режалаштирилиши ва ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш;
- бюджет маблағларидан манзилли, мақсадли ҳамда самарали фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
5. Вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси вилоят назорат-тафтиш бошқармаси билан биргаликда халқ депутатлари вилоят Кенгашига маҳаллий бюджетнинг ижроси тўғрисида ҳар чоракда ахборот бериб бориш вазифаси юклатилсин.
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ш.Жамолов) зиммасига юклатилсин.
Вилоят кенгаши раиси З.Мирзаев
2014 йил 11 декабрь
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.