Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Кўп кавртирали уйдаги умумий мол-мулкнинг талаб даражасида сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида

Кўп кавртирали уйдаги умумий мол-мулкнинг талаб даражасида сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида

.

Кўп кавртирали уйдаги умумий мол-мулкнинг талаб даражасида сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-5152-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек кўп квартирали уйларни бошқаришни янада такомиллаштириш асосида сифатли коммунал хизматлар кўрсатишни ташкил қилиш ҳамда кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни ва унга туташ ер участкасини талаб даражасида сақлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 январдаги “Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 3-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 24-моддасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши олтинчи чақириқ, олтмиш олтинчи сессияси

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 январдаги “Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 3-сонли қарори маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Кўп квартирали уйда умумий мулкнинг талаб даражасида сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Мазкур қарор билан кўп квартирали уйда умумий мулкнинг талаб даражасида сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш тартибини белгилаши;

тасдиқланган хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхати кўп квартирали уйни бошқариш шартномалари ҳамда умумий мулкни сақлаш ва (ёки) таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалардан келиб чиқиладиган муносабатларга нисбатан қўлланиши маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Рўйхатда назарда тутилган хизматлар ва ишлар кўп квартирали уйларни бошқариш органлари томонидан аҳолига шартномавий намуна асосида хизмат кўрсатиш;

-ҳар бир кўп квартирали уйларни бошқариш органлари томонидан аҳолига кўрсатиладиган хизматлар ва ишлар рўйхати улар томонидан ишлаб чиқариладиган хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхатига мувофиқ шакллантирилиши;

- хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхатига киритилган хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш даврийлиги кўп квартирали уйнинг танланган бошқарув усули билан белгиланиши;

- хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхатига киритилган хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш даврийлиги қуйидаги ҳужжатларда расмийлаштирилиши, бунда:

а) кўп квартирали уйни бошқариш тўғридан-тўғри уй эгалари томонидан амалга оширилса - кўп квартирали уйларда мулк эгаларининг умумий йиғилиши қарорида;

б) кўп квартирали уйга танланган бошқарувчи ташкилот хизмат кўрсатганда – кўп квартирали уйни бошқариш шартномасида;

в) кўп квартирали уйни бошқариш уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан амалга оширилса – шериклик тўғрисидаги Низомда;

г) янги қурилган уйлар бевосита қурувчи томонидан бошқарилса
 – қурувчи ташкилоти қарорида;

хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхати Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб шакллантирилиши ва белгиланган тартибда халқ депутатлари вилоят Кенгашига тасдиқлаш учун киритилиши инобатга олинсин.

  1. Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари таъсис ҳужжатларда, илмий-услубий салоҳияти ва техник жиҳозлари билан таъминлаш даражасида ўзгариш юз берганда, хизматлар ва ишлар рўйхатига уни тасдиқлаш тартибига мувофиқ тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкинлиги белгилаб қўйилсин.
  2. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” МЧЖ (А.Анваров) мазкур қарорни “Зарафшон”, “Самаркандский вестник”, “Овози Самарқанд” газеталарида чоп этилишини ҳамда Lex.uz – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига ўрнатилган тартибда жойлаштирилишини таъминласин.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ў.Саидмуродов) ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари (А.Шукуров) зиммаларига юклансин.
  4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Кенгаш раиси                                                              Э.Турдимов

Самарканд  шаҳри, 2022 йил «1» июль  VI-66-143-7-0-K/22

Қарорни юклаб олиш (PDF 307 КБ)


Охирги ўзгариш: 08/07/2022 10:36.   Кўрилганлиги: 606
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/kop-kvartirali-uylarni-boshqarish-faoliyatini-amalga-oshirish-qoidalarini-tasdiqlash-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.