.
Кўп кавртирали уйдаги умумий мол-мулкнинг талаб даражасида сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-5152-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек кўп квартирали уйларни бошқаришни янада такомиллаштириш асосида сифатли коммунал хизматлар кўрсатишни ташкил қилиш ҳамда кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни ва унга туташ ер участкасини талаб даражасида сақлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 январдаги “Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 3-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 24-моддасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши олтинчи чақириқ, олтмиш олтинчи сессияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
тасдиқланган хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхати кўп квартирали уйни бошқариш шартномалари ҳамда умумий мулкни сақлаш ва (ёки) таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалардан келиб чиқиладиган муносабатларга нисбатан қўлланиши маълумот учун қабул қилинсин.
-ҳар бир кўп квартирали уйларни бошқариш органлари томонидан аҳолига кўрсатиладиган хизматлар ва ишлар рўйхати улар томонидан ишлаб чиқариладиган хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхатига мувофиқ шакллантирилиши;
- хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхатига киритилган хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш даврийлиги кўп квартирали уйнинг танланган бошқарув усули билан белгиланиши;
- хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхатига киритилган хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш даврийлиги қуйидаги ҳужжатларда расмийлаштирилиши, бунда:
а) кўп квартирали уйни бошқариш тўғридан-тўғри уй эгалари томонидан амалга оширилса - кўп квартирали уйларда мулк эгаларининг умумий йиғилиши қарорида;
б) кўп квартирали уйга танланган бошқарувчи ташкилот хизмат кўрсатганда – кўп квартирали уйни бошқариш шартномасида;
в) кўп квартирали уйни бошқариш уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан амалга оширилса – шериклик тўғрисидаги Низомда;
г) янги қурилган уйлар бевосита қурувчи томонидан бошқарилса
– қурувчи ташкилоти қарорида;
хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхати Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб шакллантирилиши ва белгиланган тартибда халқ депутатлари вилоят Кенгашига тасдиқлаш учун киритилиши инобатга олинсин.
Кенгаш раиси Э.Турдимов
Самарканд шаҳри, 2022 йил «1» июль VI-66-143-7-0-K/22
Қарорни юклаб олиш (PDF 307 КБ)
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.