Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилоят ҳокимияти фаолияти тўғрисида ахборот

Самарқанд вилоят ҳокимияти фаолияти тўғрисида ахборот

Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тузилмаси, таркиби, функциялари ва асосий фаолияти, уларда фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


Вилоят ҳокимлиги ҳақида умумий маълумот

Ўзбекистон Республикасида Давлат бошқаруви уч турдаги хокимиятлар томонидан ташкил этилади. Булар Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятларидан иборат. Қонун чиқарувчи хокимият - Олий Мажлис бўлиб, у қуйи ва юқори палатадан ташкил топган. Қуйи, яъни "Қонунчилик палатаси" 120 нафар доимий равишда фаолият кўрсатувчи депутатлардан иборат бўлиб, асосан қонун хужжатларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Юқори палата эса "Сенат" дейилади ва у 100 нафар сенаторлардан шаклланади. Сенаторлар ўзларининг асосий хизмат вазифаларидан ажралмаган холда вақти-вақти билан йиғилиб турадилар ва Қонунчилик палатаси томонидан яратилган янги қонун хужжатларини ўрганиб чиқиб, қабул қиладилар.

Ижро хокимиятига Вазирлар Махкамаси бошчилигида вазирликлар, идоралар, Тошкент шахри ва вилоятлар хокимликлари киради. Ижро хокимияти бир сўз билан айтганда жойларда қонунларнинг ижросини таъминлаш вазифасини бажаради. Суд хокимиятига Республика Олий суди бошчилигида турли сохалардаги барча судлар киради. Судлар ижро хокимияти хамда фуқаролар томонидан қонунларнинг бузилишига йўл қўймасликни таъминлайди.

Вилоят хокимлиги вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, худудларда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Махкамаси қарорлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши хамда вилоят хокимининг қарор ва фармойишлари, баённомалари, топшириқлари ижросини таъминлайди.

Вилоят хокимлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Махкамаси хамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши олдида хисоб беради. Вилоят хокимлиги ваколатларининг амалга оширилиши вилоят хокими, хоким ўринбосарлари, махаллий давлат бошқаруви органлари рахбарлари, туман ва шахар хокимлари, вилоят хокимлигининг доимий, муваққат комиссиялари, тегишли қарорлар билан ташкил этилган бошқа ишчи органларнинг хамда вилоят хокимлиги аппаратининг ташкилий-амалий иши билан таъминланади.

Вилоят хокимлиги фаолияти вилоят хокими томонидан ташкил этилади. Вилоят хокими қонун хужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида худуддаги барча органлар, корхоналар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар чиқаради. Вилоят хокимининг меъёрий тусдаги ёки мухим ахамиятга эга бўлган хужжатлари қарор шаклида қабул қилинади. Вилоят хокимининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича хужжатлари фармойиш шаклида қабул қилинади. Вилоят хокимлиги аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конститусияси ва "Махаллий давлат хокимияти тўғисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 29 март 140-сонли қарори билан тасдиқланган "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси вилоятлари, шахарлари ва туманлари хокимликлари аппаратларида иш юритиш ва хужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича йўриқнома" хамда вилоят ҳокимлигининг регламентига амал қилади. Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари бўйича иш юритиш "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида амалга оширилади.


Ташкилий тузилмаси

Вилоят хокимлиги аппаратида жами 48 киши фаолият кўрсатади. Булар вилоят хокими, хокимнинг беш йўналиш бўйича ўринбосарлари, уларнинг беш нафар мутахассисдан иборат котибиятлари, ахборот-тахлил гурухи, ташкилий-назорат гурухи, хуқуқни мухофаза қилиш органлари фаолияти, харбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гурух, умумий бўлим ва ишлар бошқармасидан иборат.

Бўлинмалар фаолияти уларнинг рахбарлари томонидан вилоят хокимининг қарори билан тасдиқланган Низомлар асосида ташкил этилади.



Вилоят хокимлиги аппарати:

- сохалар ва худудларда ўтказилаётган ислохотларни чуқурлаштириш юзасидан ишлаб чиқилган мақсадли дастурларнинг амалда бажарилишини таъминлайди;

- хокимлик мухокамасига киритилаётган хужжатлар лойихаларини белгиланган муддатда ишлаб чиқилишини ташкил қилади. Юқори ташкилотлар хамда хоким қарор ва фармойишларининг махаллий бошқарув органлари хамда идоралари томонидан ўз вақтида бажарилишини таъминлайди ва назоратини ташкил қилади;

- бўлим, гурух ва котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича тахлилий хужжатларни тайёрлайди ва хокимликка тушган ахборот, таклиф ва мулохазаларни умумлаштиради.

Вилоят хокимлиги аппарати бўлинмалари фаолиятига вилоят хокими ва хоким ўринбосарлари рахбарлик қилади. Уларнинг ички аппарат ва хужжатлар билан ишлаш борасидаги фаолияти ташкилий-назорат гурухи томонидан мувофиқлаштириб борилади. 


Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13-декабрдаги "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида" янги тахрирдаги қонун талаблари, амалдаги йўриқнома, Республика Президенти Девони ва Вазирлар Маҳкамаси кўрсатмалари асосида фуқароларнинг мурожаатлари, ариза ва шикоятларини кўриб чиқилишини ташкил этиш ва бажариш учун масъул умумий бўлим ҳисобланади.

Вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари номига келган барча ариза, шикоят ва бошқа мурожаатлар қабул қилинади, рўйхатдан ўтказилади. Уларни ҳоким ва унинг биринчи ўринбосари, зарур ҳолда тегишли ўринбосарлар томонидан кўриб чиқилиши учун иш қоғозлари тўлдириб умумий бўлим мудири орқали тақдим қилинади. Раҳбарлар кўрсатмасига мувофиқ фуқароларни таклифлари, ариза ва шикоятларини ижрочиларга етказилиши таъминланади. Белгиланган тартибга мувофиқ юқори идоралардан ва вилоят ҳокимлигига фуқаролардан келган мурожаатлар қабул қилиб олинади, мазмунига қараб вилоят ҳокими топшириғи лойиҳасини тайёрланади ва шахсан вилоят ҳокими кўриб чиқиши учун тақдим этилади, ҳоким ўринбосарлари номига келган ёзма мурожаатлар ҳам шу тартибда расмийлаштирилади, ижрочилар томонидан ўз вақтида бажарилишини таъминлаш чоралари кўрилиши назоратга олинади.

Вилоят ҳокимининг 2008 йил 25 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонунига асосан, вилоят фуқароларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хат, ариза ва шикоятларни амалдаги қонунлар асосида ҳал этилишига эътиборни кучайтириш, шунингдек фуқароларни мутасадди рахбарлар томонидан қабул қилинишини қатъий тартибга солиш тўғрисида"ги 180-ф-сонли фармойиши ва қабул жадвали ишлаб чиқилган.

Вилоят ҳокими фармойиши билан тасдиқланган жадвал асосида вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан ҳар куни эрталаб соат 9.00 дан 13.00 гача фуқаролар қабули ташкил қилинади. Соат 14.00 дан 18.00 гача бўлган даврда фуқароларни шу кунги масъул бўлган ҳоким ўринбосарларининг тегишли гуруҳ ва котибиятлари раҳбарлари томонидан қабул қилинади.

Вилоят ҳокими қабулига ёзилган фуқароларни ариза, шикоятларида қўйилган талабни жойларда қаноатлантирилмаганлиги сабаблари ҳақида маълумотлар тўпланиб, рўйхат умимий бўлим мудири орқали вилоят ҳокимига тақдим қилинади.

Фуқаролар қабули якунлари бўйича фуқароларнинг талаб ва таклифларини қабулни ўтказган раҳбар томонидан берилган аниқ топшириқ ва кўрсатмаларини Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонун ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида"ги 140-сонли қарори асосида расмийлаштирилади ва назорат варақаларида рўйхатдан ўтказилиб, ижрочиларга етказилади.

Фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини ҳар ой якуни бўйича мазмунан ва ҳудудий жиҳатдан тахлил қилиб борилади, ойлик, ярим йиллик ва йиллик ҳисоботларни тузилади. Ариза ва шикоятларни келтириб чиқараётган сабаб ва омилларни умумлаштириб, ўрганиб рахбарларга тақдим қилади.

Вилоят ҳокимлигида фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилгандан сўнг, якуний ҳулоса ҳақида аризачига ёзма равишда жавоб хати бериб борилади.
Вилоят ҳокимлигининг гуруҳ ва котибиятларида, шаҳар ва туман ҳокимликларида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалий услубий ёрдамлар берилади ва уларнинг фаолиятларини назорат қилиб борилади.

Ўзбекистон Республика Президенти Девони ва Вазирлар Маҳкамасидан келган чоракли тахлилий маълумотлар ва ариза шикоятларни ижросини таъминлаш бўйича берилган кўрсатмалар, шаҳар, туман ҳокимликларига ва корҳона, ташкилот ва муассасаларга юборилиб, ижроси назоратга олинади.


Киритилган вақти: 24/11/2015 22:19.   Кўрилганлиги: 4203
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/interaktiv/citizens/state

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.