Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Болаларни мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш

Болаларни мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш

Болаларни мактабгача таълим муассасасига жойлаштиришга қўйиладиган асосий талаблар ва унинг тартиби тўғрисида маълумот олиш

Болаларни мактабгача таълим муассасига жойлаштиришга қўйиладиган асосий талаблар ва унинг тартиби

1. Қабул комиссияси ҳафтада икки марта яъни, сешанба ва жума кунлари болаларни мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш масаласида фуқароларни қабул қилади.

2. Мактабгача таълим муассасасига йўлланма олиш учун ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • мактабгача таълим муассасига қабул қилиш бўйича йўлланма бериш тўғрисида ариза;
  • боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномасининг нусхаси;
  • боланинг отаси ёки онасининг паспорти нусхаси;
  • турар жойидан шу манзилда ушбу оиланинг яшаши ҳақида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари маълумоти;
  • ота-онасининг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) иш жойидан маълумотнома (ишламайдиган ота-оналар бундан мустасно).

Қабул комиссиясига ҳужжатлар топширилаётган вақтда ушбу банднинг “b” ва “c” кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларнинг асли солиштириш учун тақдим қилинади ва ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг эгасига қайтарилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 2007 йил 25 октябрдаги 225–сонли Қарорига мувофиқ қуйидаги болалар:

  • I ва II гуруҳ ногиронлари;
  • кўп болали оилаларнинг болалари;
  • ҳарбий хизматчиларнинг болалари;
  • талабалар ва педагогларнинг болалари мактабгача таълим муассасасига қабул қилишда имтиёзлардан фойдаланадилар.

Қабул комиссияси, шунингдек ота-оналари мактабгача таълим муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ёрдам берган болаларни истисно тарзида навбатдан ташқари қабул қилиши мумкин. Бундай болалар контингенти мактабгача таълим муассасаси режадаги қуввати умумий сонининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.

4. Мактабгача таълим муассасига қабул қилишда имтиёзлардан фойдаланувчи болаларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) қабул комиссиясига мазкур низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қўйидаги ҳужжатларни қўшимча равишда тақдим этади:

  • I ва II гуруҳ ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
  • кўп фарзандли оила эканлиги тўғрисида турар жойидаги фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларидан маълумотнома;
  • талабалар учун таълим муассасасидан маълумотнома;
  • ҳомийлар тўғрисида – мактабгача таълим муассасасининг раҳбарияти ва касаба уюшмаси томонидан тасдиқланган ҳомийлик ёрдами кўрсатилганлиги ҳақидаги далолатнома;
  • педагоглар – иш жойидан маълумотнома.

5. Йўлланма олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар қабул комиссияси томонидан 10 кунлик муддат ичида кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади ва бу ҳақда 3 кунлик муддат ичида ариза берувчиларга маълум қилинади.

6. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) танлаган мактабгача таълим муассасасида бўш ўрин (жой) бўлмаган ҳолларда уларнинг ҳужжатлари қабул комиссиясининг қарорига асосан йўлланма олиш учун навбатга қўйилади.

7. Қабул комиссияси котиби қуйидаги ҳужжатларни юритади:

  • берилган йўлланмаларни қайд қилиш дафтари (Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш бўйича қабул комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга 2-илова);
  • туман (шаҳар) бўйича йўлланма олишга навбатга турганларни қайд этиш дафтари (Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш бўйича қабул комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга 3-илова).

Дафтарлар рақамланган, тикилган ва тегишли туман (шаҳар) халқ таълим бўлими мудири томонидан имзоланган ва муҳрланган бўлиши шарт. Йўлланма олиш учун навбатга қўйилганларни қайд қилиш дафтари тегишли йилнинг 1 январ кунидан бошланиб, 31 декабр кунида тугатилади ва ушбу ҳужжатлар 3 йил мобайнида сақланиши лозим. Бунда йил давомида берилган йўлланмалар сони ва уни олиш асослари қайд қилиниши лозим.

8. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) 15 кунлик муддатда олинган йўлланмани мактабгача таълим муассасасига тақдим этиши шарт. Ушбу муддат ичида йўлланма тегишли мактабгача таълим муассасасига тақдим этилмаса, мазкур йўлланма ўз кучини йўқотади.

Ариза 

Асос: Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш бўйича қабул комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисида низом



Киритилган вақти: 24/11/2015 23:17.   Кўрилганлиги: 2682
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/interaktiv/additional/bolalarni-maktabgacha-talim-muassasasiga-joylashtirish

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.