Вилоят сайлов комиссиясинингҚарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2014 йил 15 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов бўйича сайлов кампанияси даврида сиёсий партиялар, депутатликка номзодларнинг оммавий ахборот воситаларида сайловолди ташвиқоти тўғрисида”ги қарори ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-251-252-253-моддаларига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайловда иштирок этувчи сиёсий партияларнинг вакиллари, депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти даврида оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг шарт-шароитлар яратиш, сиёсий партияларга ўзининг келгуси фаолият дастури билан чиқиши учун тенг имкониятлар яратиш мақсадида вилоят сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг телевидение ва радиоканалларида сайловолди ташвиқоти даврида депутатликка номзодлар, сиёсий партиялар вакиллари текин асосда эфирда чиқишларининг ҳафталик жадвали 1-иловага мувофиқ;
“Зарафшон”, “Самаркандский вестник” ва “Овози Самарқанд” газеталарида текин асосда босма майдони ажратиш ва депутатликка номзодлар, сиёсий партиялар вакилларининг чиқишларини чоп этиш ҳафталик жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Сиёсий партиялар ва улар томонидан кўрсатилган депутатликка номзодларнинг барча оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлари қуйидаги, (ўзбек тили бўйича) алифбо тартибида амалга оширилсин:
а) Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси;
б) Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси;
в) Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси;
г) Ўзбекистон Халқ демократик партияси;
3. Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси, “Зарафшон”, “Самаркандский вестник” ва “Овози Самарқанд” газеталари таҳририятлари сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ сиёсий партиялар вакиллари ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти доирасида чиқишларини амалга оширишлари учун зарур шарт-шароит яратсин.
4. “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 252-моддасига мувофиқ давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситаларида депутатликка номзодлар, сиёсий партияларга қонун ҳужжатларига биноан ҳақ тўлаш асосида эфир вақти ёки босма майдони ажратилиши мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилаб қўйилсинки, сиёсий партияга ёки депутатликка номзодга ҳақ тўлаш асосида эфир вақти ёки босма майдони берилган тақдирда оммавий ахборот воситалари бу ҳақда бошқа сиёсий партиялар ва тегишли сайлов округидан кўрсатилган депутатликка номзодларни тенг ва бир хил шартларда эфир вақти ёки босма майдони ажратишга тайёрлигини ифода этган ҳолда хабардор қилишга мажбурдирлар.
5. Оммавий ахборот воситалари:
барча депутатликка номзодлар, сиёсий партиялар учун эфир вақти, босма майдони учун ҳақ тўлашнинг тенг ва бир хил шартларини ва бошқа талабларини таъминласин;
янгиликлар дастурларида, бошқа ахборот материалларида сиёсий партиялар, депутатликка номзодларнинг сайловолди тадбирларини, шу жумладан ёритиш давомийлиги ва ҳажми бўйича тенг ва бир хил шароитлар таъминлаган ҳолда ёритсин, кўпроқ бир ахборот блоки материалларидан эфирга узатиш ва эълон қилишда фойдалансин;
сайловолди ташвиқоти боришини ёритишда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2014 йил 11 сентябрдаги 618-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов бўйича сайлов кампанияси даврида сайловолди ташвиқотини амалга оширишда депутатликка номзодлар, сиёсий партияларнинг оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда вилоят сайлов комиссиясининг 2014 йил 18 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган “Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашига сайлов бўйича сайлов кампанияси даврида сиёсий партиялар, депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомга амал қилсин.
6. Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси:
сайловолди ташвиқоти мобайнида умумий фойдаланадиган телекоммуникация тармоқларида оммавий ахборот воситалари, шу жумладан веб-сайтлар томонидан қонунчилик ва мазкур қарор талабларига риоя қилишнинг узлуксиз мониторинги ўтказилишини таъминласин;
оммавий ахборот воситаларининг сайловолди ташвиқоти мобайнидаги фаолияти мониторинги натижаларини ҳар ҳафтада вилоят сайлов комиссиясига тақдим қилсин.
7. Туман ва шаҳар ҳокимликлари:
сиёсий партияларга туман ва шаҳарлардаги ташқи реклама воситаларига (махсус конструкциялар, шитлар, йўл бўйидаги экранларда ва ҳ.к.) сайловолди ташвиқоти материаллари жойлаштириш учун тенг шарт-шароитлар яратилишини;
ташқи реклама воситаларига илгари жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материаллари сайловга бир кун қолганида олиб қўйилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида сайловолди ташвиқоти шартлари ва тартибини бузиш, номзодлар, сиёсий партиялар тўғрисида ёлғон маълумотлар тарқатиш, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида ахборот, ташвиқот материалларини қасддан йўқ қилиб юбориш ёки уларга қасддан шикаст етказиш, жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари тахминларини чоп этиш (эълон қилиш) тартибини бузиш учун тегишли жавобгарлик чоралари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
9. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш вилоят сайлов комиссияси раисининг ўринбосари А.Курахмедов зиммасига юклансин.
Вилоят сайлов комиссияси раиси А.Умаров
Самарқанд шаҳри
2014
йил 18 ноябрь
1-Илова
Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида ҳафта давомида
сиёсий партиялар, депутатликка номзодларнинг эфирга чиқиш
ЖАДВАЛИ
Ҳафта кунлари |
Сиёсий партиялар ва депутатликка номзодлар |
Телевидение оркали |
Радио ҒМ 105,2 ва Машъал 101,4 каналлари орқали |
Душанба |
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (№1) |
20.30-20.45 |
16.50-17.05 |
Сешанба |
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси (№2) |
20.30-20.45 |
16.50-17.05 |
Пайшанба |
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси (№3) |
20.30-20.45 |
16.50-17.05 |
Жума |
Ўзбекистон Халқ демократик партияси (№4) |
20.30-20.45 |
16.50-17.05 |
Изоҳ: Ҳар бир сиёсий партияга бир хил эфир вақти яъни, ҳафтасига телевидениеда 15 дақиқа, радиода 15 дақиқадан, шу жумладан, 5 дақиқа телероликлар учун вақт ажратилади. Телероликлар ҳафта давомида барчаси ёнма-ён ва бир вақтда берилади.
2-илова
Сиёсий партиялар
ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти материалларини вилоят
газеталарида нашр қилиш
ЖАДВАЛИ
Вилоят «Зарафшон» газетаси
Ҳафта кунлари |
Сиёсий партиялар ва депутатликка номзодлар |
Биринчи саҳифа Анонс учун |
Иккинчи саҳифа Материал учун |
Сешанба |
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-ЎзбекистонЛиберал-демократик партияси (№1) Ўзбекистон“Адолат” социал-демократик партияси (№2) |
Юқори қисми ўнг томонида |
Ёнма-ён ҳар бирига ½ саҳифадан |
Пайшанба |
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси (№3) Ўзбекистон Халқ демократик партияси (№4) |
Юқори қисми ўнг томонида |
Ёнма-ён ҳар бирига ½ саҳифадан |
Вилоят «Самаркандский вестник» газетаси
Ҳафта кунлари |
Сиёсий партиялар ва депутатликка номзодлар |
Биринчи саҳифа Анонс учун |
Иккинчи саҳифа Материал учун |
Чоршанба |
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-ЎзбекистонЛиберал-демократик партияси (№1) Ўзбекистон“Адолат” социал-демократик партияси (№2) |
Юқори қисми ўнг томонида |
Ёнма-ён ҳар бирига ½ саҳифадан |
Шанба |
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси (№3) Ўзбекистон Халқ демократик партияси (№4) |
Юқори қисми ўнг томонида |
Ёнма-ён ҳар бирига ½ саҳифадан |
Вилоят «Овози Самарқанд» газетаси
Ҳафта кунлари |
Сиёсий партиялар ва депутатликка номзодлар |
Биринчи саҳифа Анонс учун |
Иккинчи саҳифа Материал учун |
Пайшанба |
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-ЎзбекистонЛиберал-демократик партияси (№1) Ўзбекистон“Адолат” социал-демократик партияси (№2) Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси (№3) Ўзбекистон Халқ демократик партияси (№4) |
Юқори қисми ўнг томонида |
Ёнма-ён ҳар бирига 1/4 саҳифадан |
Изоҳ: Газеталарда сайловолди ташвиқоти материалларини чоп этиш учун газеталарнинг иккинчи саҳифаси ажратилиб, бу ҳақда биринчи саҳифада қисқача анонс ҳам берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.