Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдо майдончасига чиқариш учун ер участкаларига мулк ва ижара ҳуқуқининг минимал қийматини тасдиқлаш тўғрисида

“E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдо майдончасига чиқариш учун ер участкаларига мулк ва ижара ҳуқуқининг минимал қийматини тасдиқлаш тўғрисида

.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарорига мувофиқ вилоят Молия бош бошқармаси, вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Самарқанд вилоят бошқармасининг тавсияларини инобатга олиб,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

  1. Вилоят Молия бош бошқармаси, вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармасининг тавсиялари асосида ишлаб чиқилган “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдо майдончасига чиқариш учун ер участкаларига мулк ва ижара ҳуқуқининг минимал қиймати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, вилоят Қурилиш бош бошқармаси (Л.Хамидов), Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармаси (Ф.Худайқулов) юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин.
  3. Вилоят Қурилиш бош бошқармаси (Л.Хамидов), вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси (Ш.Сабиров), шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотилган ер участкаларидаги мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилиши устидан белгиланган тартибда мониторинг олиб борсин.
  4. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси (А.Анваров) мазкур қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарида эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
  5. Вилоят ҳокимининг 2021 йил 16 январдаги “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдо майдончасига чиқариш учун ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қийматини тасдиқлаш тўғриси”ги 5-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг

ўринбосарлари (А.Шукуров, О.Ходжаев) зиммасига юклатилсин.

  1. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Вилоят ҳокими                                                           Э.Турдимов

Самарканд  шаҳри, 2022 йил 21 январь 34-7-0-Q/22 - сон              

Қарорни юклаб олиш (PDF 305 КБ)


Охирги ўзгариш: 28/01/2022 17:44.   Кўрилганлиги: 1067
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/e-ijro-auksion-elektron-onlayn-auktsion-savdo-maydonchasiga-chiqarish-uchun-er-uchastkalariga-mulk-va-ijara-huquqining-minimal-qiymatini-tasdiqlash-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.