Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги (02/1-2631-сон)ли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида вилоят Молия бош бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармасининг тавсияларини инобатга олиб,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
вилоят Қурилиш бош бошқармаси (Л.Хамидов), Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармаси (Ф.Худайқулов) билан биргаликда юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин.
Вилоят ҳокими Э.Турдимов
Самарканд шаҳри, 2021 йил 16 январь 5 - К-сон
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.