Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 24 декабрдаги 84 ва 201-37-сонли “Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги қўшма қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириладиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматларнинг янги миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вилоят ҳокимининг 2014 йил 30 январдаги “Вилоятдаги бозор ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматларнинг янги миқдорларини белигилаш тўғрисида”ги 20-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Худжаёров зиммасига юклатилсин.
Вилоят ҳокими З.Мирзаев
2015 йил, 2 апрель
“Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматларнинг янги миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги қарор иловаси (Юклаш PDF 198 Кб)
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.