Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори
Ўзбекистон Республикасининг“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 197-сонли “Зарар кўриб ишлаётган иссиқлик таъминоти ташкилотларини молиявий соғломлаштириш” – “йўл харитаси” дастурларини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 30-сон, 369-модда) ҳамда 2009 йил 22 августдаги 245-сонли “Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорлари (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 35-сон, 382-модда) ижросини таъминлаш ва аҳолининг марказлашган иссиқ сув таъминоти хизматидан фойдаланишда ҳисоблагич ўрнатиш даражасини ошириш бўйича “Иссиқлик манбаи” акциядорлик жамиятининг 2015 йил 17 июлдаги 544-сонли хатини инобатга олиб ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. 2015 йилнинг
7 августидан бошлаб Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари бўйича сув ўлчагичлари
мавжуд бўлмаган хонадонларга хўжалик ва санитария гигиена эҳтиёжлари учун “Иссиқлик манбаи”
акциядорлик жамияти томонидан иссиқ сув ишлаб чиқариш бўйича талаб қилинадиган
иссиқлик энергиясининг энг кам нормативи бир кишига бир ойга 0,22 Гкал ҳамда
бир ойга
2. “Иссиқлик манбаи”акциядорлик жамияти (Ниёзов):
иссиқ сув ишлаб чиқариш бўйича талаб қилинадиган иссиқлик энергиясининг энг кам нормативидан келиб чиққан ҳолда ҳисоботларга тегишли ўзгартиришлар киритсин ҳамда аҳолига ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 3 январдаги ПҚ-533-cонли “Ўзбекистон Республикаси уй-жой фондини совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида уй-жой фондини совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан тўлиқ жиҳозлашни таъминласин.
3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Очилов зиммасига юклансин.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Вилоят ҳокими З.Мирзаев
2015 йил 8 август
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.