Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори
Давлат Мулкини ижарага беришни янада тартибга солиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2015 йил 23 декабрдаги 107-сонли, Молия вазирлигининг 2015 йил 23 декабрдаги БЮ/08-03-32-13/218-сонли ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 17 ноябрдаги 406/01-14-сонли келишув хатлари ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 25 декабрдаги 3336-03/18-сонли хати ҳамда вилоят Адлия бошқармасининг 2016 йил 15 январдаги 05-17/161/6-сонли хулосасини инобатга олиб ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. 2016 йил учун Давлат мулки бўлган бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара ҳақининг энг кам миқдордаги ставкалари 1-иловага мувофиқ;
бино ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва ҳисоблаб чиқиш учун қўлланадиган коэффициентлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
8 апрелдаги 102-сонли “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2011 йил
30 ноябрдаги 315-сонли қарорларига мувофиқ “Самарқанд вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонасининг транзит ҳисоб рақамига тушадиган ижара тўлови маблағларининг 50 фоизи маҳаллий бюджет даромадига, 40 фоизи давлат мулкини балансда сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга ҳамда 10 фоизи “Самарқанд вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси ихтиёрига йўналтирилиши белгилаб қўйилсин.
3. ”Самарқанд вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси (Б.Пайшанов) бир ой муддатда давлат мулкини ижарага бериш юзасидан давлат мулкини балансда сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан илгари тузилган шартномаларни хатловдан ўтказиш, уларни ҳисобга қўйиш ва шартномаларни белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришни таъминласин.
4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан давлат мулкини ижара шартномасини тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижасида ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги ҳолати аниқланган тақдирда, фойдаланганлик даври учун ижара тўловини икки баравари миқдорида балансда сақловчидан ундирилади ва қуйидагича тақсимланади, 50 фоиз маҳаллий бюджетга, 50 фоизи марказнинг ихтиёрида қолади.
Балансида сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни “Самарқанд вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавобгардирлар.
5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2014 йил 30 декабрдаги 275-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6.Ушбу қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Очилов зиммасига юклатилсин.
Вилоят ҳокими З.Мирзаев
2016 йил 18 январь
1-илова. 2016 йил учун Давлат мулки бўлган бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара ҳақининг энг кам миқдордаги ставкалари (PDF форматда, 276 Кб)
2-илова. Бино ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва ҳисоблаб чиқиш учун қўлланадиган коэффициентлари (PDF форматда, 233 Кб)
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.