Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят ҳокимининг 2016 йил 15 апрелдаги "Ҳудудда санитар-тозалик хизматлари учун тарифларни белгилаш тўғрисида"ги 99-Қ-сонли қарори (Вилоят ҳокимининг 2017 йил 31 августдаги 504-Қ қарорига асосан ўз кучини йўқотган)

Вилоят ҳокимининг 2016 йил 15 апрелдаги "Ҳудудда санитар-тозалик хизматлари учун тарифларни белгилаш тўғрисида"ги 99-Қ-сонли қарори (Вилоят ҳокимининг 2017 йил 31 августдаги 504-Қ қарорига асосан ўз кучини йўқотган)

Ушбу қарор Самарқанд вилоят ҳокимининг 2017 йил 31 августдаги 504-Қ қарорига асосан ўз кучини йўқотган (юклаб олиш JPG 79,9 Кб)

Самарқанд вилояти ҳокимининг 2016 йил 15 апрелдаги 99-сонли қарори

Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 59-модда)нинг “Чиқиндилар тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда) қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 14 августдаги 381-сонли “Аҳолига сотиладиган ёқилғи, энергия ва кўрсатиладиган хизматлар чакана нархлари ҳамда тарифларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги, 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й. 42-43-сон, 364-модда), 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 30-сон, 368-модда) қарорларини бажариш мақсадида ҳамда вилоят Молия бошқармасининг 2016 йил 24 мартдаги 2-6/459-сонли хулосасини инобатга олиб ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ҳудуддаги шаҳарлар ва туманларда қаттиқ ва маиший чиқиндиларни йиғиш ва ташиб кетиш хизматлари тарифлари иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2016 йил 15 апрелдан бошлаб жорий этилсин.

2. Мазкур турдаги хизматлар Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги “Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 315-сонли қарорининг 4-бандига мувофиқ Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларида санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан, туманлар марказларида, шаҳар посёлкаларида ва қишлоқ аҳоли пунктларида эса ободонлаштириш бошқармалари томонидан кўрсатилиши қайд қилинсин.

3. Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари мазкур қарор талабидан келиб чиқиб, юқоридаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган қарорларини бекор қилиш чораларини кўрсин.

4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Очилов зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими   З.Мирзаев 

2016 йил 15 апрель 


Вилоят ҳокимининг 
2016 йил 15 апрелдаги 
99-сонли қарорига 
илова

Қаттиқ ва маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматлари учун
ТАРИФЛАР 

Туман (шаҳар)лар номи

Аҳоли учун тариф 
(1 киши учун 1 ойда)

Юридик ташкилотлар учун тариф

1 тонна учун

1 м.куб учун

1

Самарқанд шаҳри

2 000

55881

22 440

2

Каттақўрғон шаҳри

1 600

43878

17 620

3

Оқдарё тумани

1 300

52390

24 180

4

Булунғур тумани

1 200

48707

22 480

5

Жомбой тумани

1 300

50742

23 419

6

Иштихон тумани

1 200

49464

22 830

7

Каттақўрғон туман

1 200

48014

22 160

8

Қўшработ тумани

1 400

57633

26 600

9

Нарпай туман

1 200

47883

22 100

10

Нуробод тумани

1 200

48 426

22 350

11

Пайариқ тумани

1 200

47 668

22 000

12

Пастдарғом туман

1 300

54168

25 000

13

Пахтачи тумани

1 200

49941

23 050

14

Самарқанд тумани

1 400

57199

26 400

15

Тайлоқ тумани

1 200

48 750

22 500

16

Ургут туман

1 300

53 084

24 500

Изоҳ: вилоят ҳокимининг 2015 йил 29 декабрь 269-Қ-сонли қарори билан тасдиқланган қоидаларга асосан қаттиқ ва маиший чиқиндилар махсус корхоналар томонидан ёз кунларида ҳар куни, қиш ойларида эса 3 кунда камида бир маротаба олиб кетилади.


Охирги ўзгариш: 03/12/2018 14:08.   Кўрилганлиги: 1888
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/documents/expired_documents/hududda-sanitar-tozalik-xizmatlari-uchun-tariflarni-belgilash-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.