Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоятнинг Самарқанд шаҳар ва Нуробод тумани аҳолиси турар жой биноларини иситиш учун сарфланадиган иссиқлик энергияси нормаларини белгилаш тўғрисида

Вилоятнинг Самарқанд шаҳар ва Нуробод тумани аҳолиси турар жой биноларини иситиш учун сарфланадиган иссиқлик энергияси нормаларини белгилаш тўғрисида

.

Вилоятнинг Самарқанд шаҳар ва Нуробод тумани аҳолиси турар жой биноларини иситиш учун сарфланадиган иссиқлик энергияси нормаларини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июлдаги “Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 271-сонли ҳамда 2001 йил 18 апрелдаги “Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 178-сонли қарорларига асосан Самарқанд шаҳар ва Нуробод туман аҳолисининг турар жой биноларини иситиш учун сарфланадиган иссиқлик энергияси етказиб бериш ҳолатини янада яхшилаш мақсадида, вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг 2021 йил 25 январдаги (01-08/166-сон) мурожаатини инобатга олиб,

ҚАРОР     ҚИЛАМАН:

1. Самарқанд шаҳар ва Нуробод тумани аҳолисининг турар жой биноларини иситиш учун сарфланадиган иссиқлик энергияси нормалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят “Иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонаси (А.Бахриев) “Иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонаси тизимидаги Самарқанд шаҳар ва Нуробод туманидаги уй-жой фондини сақлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш корхоналари аҳолига ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатилишини таъминласин.

3. Вилоят ҳокимлиги матбуот-котиби ахборот хизмати (М.Мирзаев) мазкур қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” “Овози Самарқанд” газеталарда эълон қилишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими в.в.б                                                               Ж.Ураков

Қарор лойиҳасини муҳокама қилиш ва фикр-мулоҳазаларингизни баён этиш учун ушбу ҳаволани босинг.


Киритилган вақти: 13/07/2021 19:01.   Кўрилганлиги: 767
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/documents/draft_documents/viloyatning-samarqand-shahar-va-nurobod-tumani-aholisi-turar-joy-binolarini-isitish-uchun-sarflanadigan-issiqlik-energiyasi-normalarini-belgilash-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.