Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида

Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида

.

Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган  бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли қарори га мувофиқ, вилоят Бозорлар ва савдо комплекслари уюшмасининг 2022 йил 7 январдаги (1-сон) мурожаати, вилоят Молия бош бошқармасининг 2022 йил 1 февралдаги
(01/02-38/115-сон) ва Давлат солиқ бошқармасининг2022 йил 29 январдаги (20/5-05494-сон) хулосаларига асосланиб, 

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

  1. Қуйидагилар: 

Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар миқдорлари 1-иловага;

Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан бино, иншоотлар ва инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган мажбурий хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари 2-иловага;

Бозор ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан махсус ажратилган жойларда оғир ва катта ўлчамдаги қурилиш материалларини сотиш учун тўловларнинг миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси (А.Иногомов), Бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси бошқаруви (Т.Мамадалиев) ларга:

бозорлар ва савдо комплексларидан тушадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатилган хизматлар қийматини белгиланган тартибда тўлиқ ундирилишини;

янги тасдиқланган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатилган хизматлар қиймати миқдорлари ҳақида вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплекслари, сотувчи ва харидорлар эьтиборига етказилиши, бу ҳақидаги маьлумотларни барча кўринарли жойларга жойлаштирилиши хамда амалда татбиқ этилиши устидан назорат ўрнатилишини;

кўрсатиладиган хизматлар қиймати учун тўловларнинг ҳолати бўйича мониторинг кузатуви юритиш ва натижалари юзасидан вилоят ҳокимлигига аниқ таклифлар киритиб борилишини;

кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг янги миқдорларини тўғри қўлланилиши ҳамда тўлиқ ундирилиши ва бозорлар даромадларининг белгиланган қисмини маҳаллий бюджетга ўз вақтида ўтказилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминлаш топширилсин.

  1. Вилоят ҳокимининг 2021 йил 29 январдаги “Вилоятдаги бозор ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 12-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  2. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги “Ахборот-коммуникацияларини ривожлантириш маркази” (А.Анваров) ушбу қарорни оммавий ахборот воситаларида чоп этилишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ураков зиммасига юклатилсин.
  4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 Вилоят ҳокими                                                                         Э.Турдимов

Қарор лойиҳасини муҳокама қилиш ва фикр-мулоҳазаларингизни баён этиш учун ушбу ҳаволани босинг.


Киритилган вақти: 15/02/2022 14:10.   Кўрилганлиги: 630
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/documents/draft_documents/viloyatdagi-bozorlar-va-savdo-komplekslari-mamuriyati-tomonidan-undirib-olinadigan-bir-martalik-yigimlar-ijara-tolovlari-va-korsatiladigan-xizmatlar-qiymati-miqdorlarini-tasdiqlash-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.