Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят Бош архитектори Ҳ.Мирзоевнинг Самарқанд шаҳридаги Университет ҳиёбонининг ободонлаштириш батафсил режалаштириш лойиҳаси бўйича тақдимоти тўғрисида

Вилоят Бош архитектори Ҳ.Мирзоевнинг Самарқанд шаҳридаги Университет ҳиёбонининг ободонлаштириш батафсил режалаштириш лойиҳаси бўйича тақдимоти тўғрисида

.

Вилоят Бош архитектори Ҳ.Мирзоевнинг Самарқанд шаҳридаги Университет ҳиёбонининг ободонлаштириш батафсил режалаштириш лойиҳаси бўйича тақдимоти тўғрисида

 

Ўзбекистон Респубилкаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида ва вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда берган топшириғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2021 йил 26 апрелдаги 02-РА 1-6740-сонли топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг VI чақириқ, ХХХVIII сессияси

ҚАРОР  ҚИЛАДИ :

  1. Самарқанд шаҳридаги Университет ҳиёбонининг ободонлаштириш батафсил режалаштириш лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Вилоят Бош архитектори Ҳ.Мирзоевнинг “Самарқанд шаҳридаги Университет ҳиёбонининг ободонлаштириш батафсил режалаштириш лойиҳаси бўйича” тақдимоти маъқуллансин.
  3. Самарқанд шаҳридаги Университет ҳиёбонининг ободонлаштириш батафсил режалаштириш лойиҳалари 1-3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
  4. Вилоят бош архитектори Ҳ.Мирзоев, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги (Б.Облакулов) бош режаларда белгиланган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини тасдиқланган лойиҳа талабларига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилишини таъминласин.
  5. Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти (Ф.Тошев), вилоят телевиденияси (М.Ихтиёров)га Университет ҳиёбонининг ободонлаштириш батафсил режалаштириш лойиҳаларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
  6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа, коммунал хўжалик ҳамда аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ў.Саидмурадов) ва вилоят Бош архитектори Ҳ.Мирзоев зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаши раиси                                                                   Э.Турдимов


Охирги ўзгариш: 28/07/2021 10:01.   Кўрилганлиги: 848
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/documents/draft_documents/viloyat-bosh-arxitektori-hmirzoevning-samarqand-shahridagi-universitet-hiyobonining-obodonlashtirish-batafsil-rejalashtirish-loyihasi-boyicha-taqdimoti-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.