.
Самарқанд вилоятида 2021 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2009 й., 15-сон, 186-модда) қарорининг 3-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 12 январдаги 01/04-19-70-сонли хати билан тақдим этилган Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодий таррақиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирликлари ўртасида келишилган 2021 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини инобатга олиб,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Қуйидагилар:
Самарқанд вилоятида 2021 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага;
ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи в.в.б (Б.Пайшанов)га:
давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш ва ижарага бериш;
ижарага берилган давлат мулкини ва уни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш;
ижарага бериладиган давлат мулки бўйича маълумотлар базасини шакллантириш;
ижара объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;
фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисидаги эълонларни ва ижарага берилаётган давлат мулклари рўйхатларини даврий нашрларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси ва Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаларининг веб-сайтларига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.
3. Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи в.в.б (Б.Пайшанов), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (А.Инагамов), шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳудудларда ижара муносабатларини тартибга солиш, ижарага берилаётган давлат мулки ҳисоботини тўғри юритиш ва бюджетга қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида давлат мулкини балансда сақловчилар томонидан ижарага бериш самарадорлигини ошириш ва ташкиллаштиришда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйсин.
4. Вилоят ҳудудида 2021 йилда давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси белгилансин.
5. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси (А.Анваров) мазкур қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарида эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
6. Вилоят ҳокимининг 2020 йил 29 январдаги “Самарқанд вилоятида 2020 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 15-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ураков зиммасига юклатилсин.
8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Вилоят ҳокими Э.Турдимов
Қарор лойиҳасини муҳокама қилиш ва фикр-мулоҳазаларингизни баён этиш учун ушбу ҳаволани босинг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.