Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспортида юриш йўлкира ҳақини нақд пулсиз, пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида амалга оширишни ташкил этиш тўғрисида

Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспортида юриш йўлкира ҳақини нақд пулсиз, пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида амалга оширишни ташкил этиш тўғрисида

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги ПҚ-1325-сонли “Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 сентябрдаги 445-сонли “Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспортида юриш йўлкира ҳақини нақд пулсиз, пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида амалга ошириш ва аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН: 

1. 2016 йил 1 майдан бошлаб Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспортида юриш йўлкира ҳақи нақд пулсиз, пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида амалга оширилсин.

2. “Самарқандтранс маркази” (И.Ҳамраев)га 2016 йилнинг 1 майга қадар:

Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспортида юриш йўлкира ҳақини пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида ташкил этиш, унинг ҳаракатини назоратга олиш тартиби тўғрисида Йўриқномани ишлаб чиқиш ва расмийлаштиришни;

махсус жетонларни сотиб олиш учун “Давлат белгиси” ДИЧБнинг “Тошкент Зарбхонаси”га буюртма бериш ҳамда жетонларни санайдиган махсус машиналари харид килишни таъминласин.

3. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги (А.Шукуров) “Самарқандтранс маркази” (И.Ҳамраев) билан биргаликда жетонлар сотилишини ташкил этиш учун шаҳар ҳудудида махсус сотув шохобчалари ташкил этишни таъминласин.

4. Марказий банк вилоят бош бошқармаси (Ғ.Маматқулов)га ташкил этилган жетонларни сотиш шохобчаларини терминаллар билан таъминлаш, ҳамда жетонларнинг ҳаракатини ташкил этиш мақсадида 1 дона “Дамас” русумли автомобил сотиб олиш учун “Самарқандтрансмаркази”га имтиёзли кредит ажратилишини таъминласин.

5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Очилов зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими З.Мирзаев

Самарқанд шаҳрида жамоат транспортида, яъни автобусларда чипта ўрнида нақд пул эквиваленти сифатида махсус жетонлардан фойдаланишга оид ҳужжатлар тўплами (PDF, 279 Kb)


Киритилган вақти: 16/04/2016 18:28.   Кўрилганлиги: 2258
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/documents/draft_documents/samarqand-shahrida-yolovchi-tashuvchi-jamoat-transportida-yurish-yolkira-haqini-naqd-pulsiz-plastik-kartochkalar-orqali-sotib-olinadigan-maxsus-jetonlar-vositasida-amalga-oshirishni-tashkil-etish-togrisida-loyiha

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.