Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд шаҳри ҳудудида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифи тўғрисида

Самарқанд шаҳри ҳудудида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифи тўғрисида

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори лойиҳаси

Ўзбекистон Республикасининг “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5 сон, 124-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 сентябрдаги 455-сонли “Шаҳар ва шаҳар атрофида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2016 йил 26 майдаги М/М15-04-34-11/771228-сонли хати ва ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархи ўзгарганлигини инобатга олиб

ҚАРОР ҚИЛАМАН: 

1. 2016 йил 1 июндан бошлаб Самарқанд шаҳрида автобус йўловчи транспорти хизматларининг чекланган тарифи бир марта юриш учун 900 (тўққиз юз) сўм этиб белгилансин.

2. Вилоят ҳокимлиги Молия бошқармаси (Каримов), вилоят давлат солиқ бошқармаси (Мирзараҳимов)га ўрнатилган тарифларнинг тўғри қўлланилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.

3. Вилоят телерадиокомпанияси (Тўраев), “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти (Тошев), “Овози Самарқанд” газетаси (Хидиров)га вилоятда йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолига яратилаётган қулайликларни ёритиб бориш тавсия этилсин.

4. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2014 йил 23 июндаги 122-Қ сонли қарори ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Очилов зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими  З.Мирзаев


Охирги ўзгариш: 16/06/2016 16:58.   Кўрилганлиги: 2878
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/documents/draft_documents/samarqand-shahri-hududida-qatnaydigan-yolovchi-tashish-transporti-xizmatlarining-tarifi-togrisida-loyiha

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.