Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида

Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида

.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2010 й., 17-сон, 131-модданинг 4-банди) га мувофиқ, вилоят Бозорлар ва савдо комплекслари уюшмасининг 2021 йил 12 январдаги (8-сон) мурожаати, вилоят Молия бош бошқармасининг 2021 йил 12 январдаги (01/02-38/56-сон) ва Давлат солиқ бошқармасининг 2021 йил 12 январдаги (20/5-01498-сон) хулосаларини инобатга олиб

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

 

  1. Қуйидагилар: 

Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар миқдорлари 1-иловага;

Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан бино, иншоотлар ва инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган мажбурий хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари 2-иловага;

Бозор ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан махсус ажратилган жойларда оғир ва катта ўлчамдаги қурилиш материалларини сотиш учун тўловларнинг миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Вилоят ҳокимининг 2020 йил 20 февралдаги “Вилоятдаги бозор ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 22-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  2. Вилоят ҳокимлиги матбуот котиби ахборот хизмати (М.Мирзаев) мазкур қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарида эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
  3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

Вилоят ҳокими в.в.б                                                  Ж.Ураков

Самарканд  шаҳри, 2021 йил 29 январь 12 - К-сон

Қарорни юклаб олиш (PDF 6.00 MБ)


Киритилган вақти: 14/07/2021 11:00.   Кўрилганлиги: 793
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/documents/business/viloyatdagi-bozorlar-va-savdo-komplekslari-mamuriyati-tomonidan-undirib-olinadigan-bir-martalik-yigimlar-ijara-tolovlari-va-korsatiladigan-xizmatlar-qiymati-miqdorlarini-tasdiqlash-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.