.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2010 й., 17-сон, 131-модданинг 4-банди) га мувофиқ, вилоят Бозорлар ва савдо комплекслари уюшмасининг 2021 йил 12 январдаги (8-сон) мурожаати, вилоят Молия бош бошқармасининг 2021 йил 12 январдаги (01/02-38/56-сон) ва Давлат солиқ бошқармасининг 2021 йил 12 январдаги (20/5-01498-сон) хулосаларини инобатга олиб
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар миқдорлари 1-иловага;
Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан бино, иншоотлар ва инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган мажбурий хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари 2-иловага;
Бозор ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан махсус ажратилган жойларда оғир ва катта ўлчамдаги қурилиш материалларини сотиш учун тўловларнинг миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Вилоят ҳокими в.в.б Ж.Ураков
Самарканд шаҳри, 2021 йил 29 январь 12 - К-сон
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.