Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, рўйхатдан ўтказиш тартиботларини амалга оширишни электрон тизимга ўтказишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2014 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизми (кейинги ўринларда электрон рўйхатдан ўтказиш деб аталади) жорий этилсин.
2. Белгилансинки:
электрон рўйхатдан ўтказиш таъсис ҳужжатларини масофадан туриб ва интерактив расмийлаштириш йўли билан намунавий шакллар асосида тайёрлаш имконияти бўлган Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали амалга оширилади;
электрон рўйхатдан ўтказишда зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда рўйхатдан ўтказишга ариза бериш, шунингдек рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларини ва тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда амалга оширилади;
кредит ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган кредит ташкилотларига татбиқ этилмайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси 2014 йил 1 январгача бўлган муддатда барча рўйхатдан ўтказувчи органларга уларнинг Интернет тармоғидаги тегишли идоравий сайтларидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида тадбиркорлик субъектларига солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва КТУТ коди берилиши имкониятини берсинлар.
4. Белгилансинки, электрон рўйхатдан ўтказиш механизмини жорий этиш ва такомиллаштиришга доир ишларни молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси электрон рўйхатдан ўтказиш янги механизмининг амалда қўлланиши мониторингини таъминласинлар ва ҳисобот чораги якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига унинг фаолият кўрсатиши тўғрисида, шунингдек уни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон РеспубликасинингБош вазири Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш., 2013 йил 25 ноябрь,
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 ноябрдаги 312-сон қарорига илова
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.