Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Франция Тараққиёт Агенлиги (ФТА) иштирокида “Самарқанд шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндилар бошқарувини модернизация қилиш” лойиҳаси бўйича маълумот

Франция Тараққиёт Агенлиги (ФТА) иштирокида “Самарқанд шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндилар бошқарувини модернизация қилиш” лойиҳаси бўйича маълумот

Лойиҳани амалга ошириш учун асос:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июлдаги ПҚ-3139-сонли қарори.

Лойиҳанинг мақсади: Қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, олиб ташлаш ва йўқ қилиш тизимини такомиллаштириш, Самарқанд шаҳрининг санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш, атмосферага зарарли моддалар чиқишини камайтириш.

Лойиҳанинг умумий қиймати: 37,167 млн. Евро ( экв. 45,018 млн. Долл.)

Шундан:

ФТА кредити: 23,53 млн. Евро (экв.28,5 млн. Долл.);

ЕИ Гранти: 8,0 млн. Евро (экв. 9,69 млн. Долл.);

Ўзбекистон Республикаси бюджети ва ташкилотнинг ўзинг маблағларидан: 5,637 млн. Евро (экв. 6,828 млн. Долл.) (шундан 3,188 млн. Евро (экв. 3,826 млн. Долл.) солиқ ва божхона тўловларига имтиёз шаклида).

Лойиҳа бошидан ҳозиргача ўзлаштирилган маблағ – 8,760 млн. Евро (экв. 10,610 млн. Долл.):

ФТА кредити:  4,212 млн. Евро (экв. 5,101 млн. Долл.)

ЕИ Гранти: 1,153 млн. Евро (экв. 1,397млн. Долл.)

Ўзбекистон Республикаси бюджети ва ташкилотнинг ўзинг маблағларидан: 3,395 млн. Евро (экв. 4,112 млн. Долл). Ушбу маблағ солиқ ва божхона тўловлари учун имтиёз шаклида 2019 йилда ишлатилган (Молиявий аудит ҳисоботда кўрсатилган).

 

2021 йилда ўзлаштириш режаси: 5,771 млн. Евро (эквивалент 6,990 млн. Долл.):

ФТА кредити: 3,611 млн. Евро (экв. 4,374 млн. Долл.)

ЕИ Гранти: 0,977 млн. Евро (экв. 2,133 млн. Долл.)

Лойиҳанинг мақсад кўрсатгичлари: Чиқиндиларни йиғиш учун янги (80) юк машиналарини сотиб олиш, 41 та чиқиндиларни йиғиш пунктларини реконструкция қилиш ва 150 та янги (ЧЙП) қуриш, мавжуд чиқиндихонани ёпиш, ярим механик саралаш заводининг биореакторидан фойдаланган ҳолда янги полигон қуриш ҳисобига шаҳар чиқиндиларини йиғиш, қайта ишлаш ҳамда йўқ қилиш тизимини такомиллаштириш орқали Самарқанд шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни (ҚМЧ) қайта ишлаш тизимини модернизация қилиш.

Техник-иқтисодий асоснинг мавжудлиги: Лойиҳа ТИАсининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июлдаги ПҚ-3139-сонли қарори билан тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қаттиқ чиқиндиларни бошқаришда кластер тизимини жорий етиш тўғрисидаги топшириғига биноан техник-иқтисодий асосни янгилаш талаб етилади.

Лойиҳанинг ҳозирги ҳолати:

Шартнома 01/ICB 19.08.2019, Seureca – GBS (Франция-Ўзбекистон), Техник кўмак консультантлар жамоаси ўз фаолиятини бошлаган. Шартнома қиймати 956 000 еврони ташкил қилади. Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи (ЛАГ) ва "Мароканд Обод" Давлат унитар корхонаси (ДУК)ни техник қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда, бундан ташқари, ЛАГ ва ДУК ходимларининг салоҳиятини ошириш режалари ҳамда ҚМЧ бошқаруви тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш режаси амалга оширилмоқда. Шартноманинг амал қилиш муддати (36 ой) 19.08.2022 йил

Шартнома 02/ICB 12.06.2019, Kai Mei – Hayat Group (Хитой-Азербайжон), 80 та чиқинда йиғиш машиналар хариди амалга оширилган. Шартнома қиймати
4 188 000 еврони ташкил қилади. Aхлат ташийдиган машиналарни сотиб олиш 2019 йил 30 ноябрда якунланди. Техник хизмат кўрсатиш ташкил этилган. Махсус техниканинг кафолати - 3 йил.

Шартнома 03/ICB 03.12.2019, “C&E-Enviroplan” (Германия-Греция), Батафсил лойиҳалаш, тендер хужжатларини тайёрлаш ва қурилиш назорати бўйича консультантлар жамоаси ўз фаолиятини бошлаган. Шартнома қиймати
1 023 000 евро.

Бажарилган ишлар:

 

 - эски полигоннинг топографик ва геотехник тадқиқотлари,

- иккиламчи хом ашёлар бозорини ўрганиш,

- гаражнинг концептуал дизайни,

- саралаш тармоғининг концептуал дизайни,

- чиқиндиларни йиғиш пунктларининг концептуал дизайни.

Полигон майдонининг кўпайиши муносабати билан қўшимча геотехник тадқиқотлар ўтказиш учун 09.08.2020 йилдаги 01-сонли қўшимча битим имзоланди. Шартнома муддати 03.03.2023 йил.

 

Лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш бўйича таклифлар.

         2020 йил ноябр ойида ФAР вакиллари (лойиҳа раҳбарлари ва минтақавий бошқарувчилар) билан музокаралар ўтказилди, техник масалалар ва лойиҳани амалга оширилишининг кечикиши сабаблари муҳокама қилинди. Муҳокамалар ва музокаралар натижасида қуйидаги келишувга эришилди:

         Лойиҳани амалга ошириш муддатини қуйидаги ўзгартиришлар билан 3 йилга узайтириш.

 

Лойиҳа доирасида мумкин қадар тезроқ амалга оширилиши зарур бўлган ҳар икки томон билан келишилган ўзгаришлар:

Компонентлар

Таклиф

Шарти

Биоректор полигони қурилиши (10,7 млн.Евро /12,96 млн.долл. )

Оддий санитар полигон қурилиш ва ажратилган бюджетдан иқтисод қилиш.

Чиқиндихона гази ва полигон тубида йиғилувчи захарли суюқлик албатта зарарсизлантириши зарур.

Полигон фаолияти учун махсус техникалар хариди (0,958 млн.Евро/ 1,16 млн.долл) 2 та булдозер, 2 та экскаватор, 3 та самосвал, 1 та олд юклагич).

Чиқинди йиғиш машиналари харидидан ортиб қолган маблағни (2,1 млн. Евро) полигон учун кўпроқ ва бақувватрок махсус техникалар харидига йўналтириш.

Бюджет камида 2,1 млн Евро (2,537 млн.долл.) бўлиши, керакли махсус техникалар сони ва қуввати лойиҳаловчи консультантлар томонидан хисоб китоблар орқали асосланиши зарур.

Чиқинди саралаш заводи (0,566 млн. Евро / 0,685 млн.долл.)

Ушбу компонентга иқтисод қилинган маблағлар хисобидан кўпроқ бюджет ажратиш (камида 2 млн. Евро/2,4 млн.долл.))

Лойиҳа ТИАда кўрсатилганидек комплекснинг қуввати 10 тонна/соат бўлиши, аммо келажакда қувватини ошириш имконияти билан лойиҳаланиши зарур.

 

 

 


Охирги ўзгариш: 29/03/2021 16:44.   Кўрилганлиги: 858
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/documents/business/frantsiya-taraqqiyot-agenligi-fta-ishtirokida-samarqand-shahrida-qattiq-maishiy-chiqindilar-boshqaruvini-modernizatsiya-qilish-loyihasi-boyicha-malumot

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.