.
1. Сайлов округингизда 2020 йилда қандай лойиҳалар режалаштирилган? Уларнинг ижросига киришилганми?
4-Муcтақиллик сайлов округи бўйича 2020 йилда ўнлаб лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган. Жумладан, ҳудуддаги 34-умумий ўрта таълим мактабини капитал таъмирлаш ишлари жорий йил дастурига киритилган ва йилнинг иккинчи ярмида тендер ўтказилиб ишлар бошланиши белгиланган.
Умуман, дастурлар доирасида белгиланган ҳар бир иш аниқ режа асосида амалга оширилишини қатъий назоратга олганмиз. Чунки “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши ва халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи, қолаверса ўзимнинг 2020 йилга мўлжалланган депутатлик иш режамда “Уйма-уй”, “Депутат билан юзма-юз” лойиҳалари белгиланган. Булар ўз навбатида ҳудуддаги ҳар бир янгилик, ўзгаришдан хабардор бўлишни тақозо қилади.
2. Депутат сифатида бевосита ўзингиз сайланган сайлов округида маҳалла ёки меҳнат жамоасида қандай тадбир ўтказдингиз?
Округ ҳудудидаги 27 та маҳаллада сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш графиги ишлаб чиқилган. Карантин давригача ушбу график асосида маҳаллаларда сайёр қабуллар ташкил этилди. Аммо бугунги кунда ҳам сайловчилар билан мулоқот тўхтаб қолган эмас. У энди “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида давом этмоқда. Бунда аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олинаяпти ва муаммолар ўрганилмоқда.
3. Сиз томонингиздан юборилган охирги депутатлик сўровининг мазмуни ва натижасини шарҳланг.
2020 йилнинг январь-март ойларида 4-Мустақиллик сайлов округи ҳудудида уюштирилган сайёр қабуллар ва “Уйма-уй” лойиҳаси доирасидаги ўрганишлар натижасида аниқланган муаммолар юзасидан бир қанча ташкилотларга депутатлик сўровлари юбордим. Ушбу сўровларнинг кўпчилиги мутассадилар томонидан ўрганилиб, тегишли жавоблар берилган. Масалан, Самарқанд шаҳар, “Ўзбекистон” маҳалласи аҳлининг мурожаати бўйича Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбарига ҳудудда электр энергияси кўп ўчаётганлиги, мавжуд трансформаторда носозлик кузатилаётганлиги баён қилиниб, уни ҳал этиш бўйича режалар юзасидан депутатлик сўровига юборилганди. Сўровдан сўнг трансформаторда таъмирлаш ишлари олиб борилиб, сўровга жавоб қайтарилди.
Дмитрий АН,
4-Мустақиллик сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.