Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг миллий вакансиялар базасидаги Самарқанд вилояти бўйича мавжуд бўш иш ўринлари рўйхатига Ҳавола
Самарқанд вилоят ҳокимлигида 2024 йил 6 июнь ҳолатига кўра мавжуд вакант иш ўринлари:
№ | Лавозими | Иш ўринлар сони | Ҳолати |
1 | Вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти бош мутахассиси | 1 | 6.06.2024 |
2 | Вилоят ҳокимлиги Ижро-назорати бўлими биринчи тоифали мутахассиси | 1 | 6.06.2024 |
3 | Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ўринбосари котибияти етакчи тоифали мутахассиси | 1 | 6.06.2024 |
4 | Вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармаси девонхона бўлими етакчи мутахассиси | 1 | 6.06.2024 |
Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратида кадрларни танлаш, суҳбат ўтказиш ва жой-жойига қўйиш тартиби тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Вакант лавозимларга номзодларни танлашга қўйиладиган талаблар
Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати, вилоят ҳокимлиги бўлим ва бошқармалар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларидаги вакант лавозимларга номзодларни танлашни вилоят ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари ҳамда туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари амалга оширадилар.
Номзодларни танлашда қуйидаги мезонларга алоҳида эътибор қаратилади:
- номзоднинг танланаётган лавозим бўйича мутахассислиги тўғри келиши;
- фидойилиги, садоқатлилиги, меҳнатсеварлиги, ташкилотчилиги, ташаббускорлиги, маънавияти каби мезонларга жавоб бериши;
- ижро интизомига риоя этиши, масъулияти ва жавобгарлиги;
- мутахассис вазифасига камида 2-3 йил, бўлим бошлиғи вазифасига
3-4 йил, туман, шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимига камида 3-5 йил раҳбарлик вазифасида, ташкилот раҳбарлигига эса камида 2-3 йил ўрта бўғин ёки ўринбосар вазифасидаги соҳа йўналиши кесимида меҳнат стажларига эга бўлиши;
- тавсия этилаётган вазифа бўйича етарли амалий тажрибаси бўлиши;
- мутахассислиги бўйича қайси семинар-тренингларда, шу жумладан, халқаро учрашувлар, очиқ мулоқотлар, брифинглар, тренингларда иштирок этгани ва қандай кўникмаларни эгаллагани;
- чет тилларини билиш даражаси;
- норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш тажрибаси мавжудлиги;
- одоб-ахлоқи намунали ва маънавиятли бўлиши;
- ахборот-технологияларидан фойдаланиш, шу жумладан, компьютерда ишлаш қобилияти;
- ўз мутахассислиги бўйича илгари ишлаган жойидан берилган аннотация резюме.
Вакант лавозимларга номзодлар билан суҳбат ўтказиш тартиби ва унинг якуни бўйича жавобгарлик
Тавсия этилаётган номзодни (одатда 3 нафар) даставвал вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари танлайди, ўрганади ва ҳужжатларини тегишли тартибда тайёрлаб, вилоят ҳокимлиги ташкилий-кадирлар гуруҳига етказадилар.
Ташкилий-кадирлар гуруҳи номзодларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш ишларини амалга оширади ва раҳбариятга киритади.
Номзод билан суҳбат қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- Вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосари ва унинг котибияти мудири;
- ҳокимлик гуруҳ раҳбарлари, бўлим бошлиқлари ва юридик хизмати (ўз соҳалари бўйича);
- Ташкилий-кадирлар гуруҳи раҳбари ва мутахассислари;
Ўтказилган суҳбат якунларига кўра, ҳар бир суҳбат ўтказувчи масъул ходим “Суҳбат варақаси”га ўз фикрини ёзиб, имзо чекади.
Суҳбат варақаси ва тегишли билдирги вилоят ҳокимига якуний қарор қабул қилиш учун тақдим этилади.
Суҳбат варақасига номзод томонидан ёзилган таржимаи ҳол, аввалги иш жойида амалга оширган ишлари ҳамда келажакда бажармоқчи бўлган ишлари ҳақида фикр-мулоҳазалар, таклифлари ва режалари ҳақида маълумоти илова қилинади.
Суҳбат натижаларига кўра “Лозим эмас деб топилган” деб баҳоланган номзодга яна имконият берилиб, 2-3 ойдан кейин такроран суҳбат ўтказилиши мумкин. Шундан кейин ҳам ижобий хулоса берилмаса, ушбу номзод такроран 1 йилдан кейин кўриб чиқилиши мумкин.
Суҳбатни белгиланган тартибда холисона ва принципиал тарзда ўтказиш бўйича жавобгарлик вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, гуруҳ раҳбарлари ва бошқа масъуллар зиммасига юклатилади.
Вилоят ҳокимлиги аппарати ходимларини лавозимга тайинлаш
- вилоят ҳокимлиги аппаратининг бўлим бошлиқлари, котибият мудирлари, бош, етакчи, биринчи тоифали мутахассислар, бош ҳисобчи лавозимларига номзодлар тегишли ҳоким ўринбосари котибияти мудири томонидан ташкилий-назорат гуруҳи билан биргаликда танланади ва вилоят ҳокимига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Номзодлар билан юқорида қайд этилган тартиб бўйича суҳбат ўтказилади. Суҳбат якунлари ҳокимга тақдим этилганидан кейин, маъқулланган тақдирда ҳоким қарори ёки фармойиши билан тайинланади;
Ишга қабул қилинадиган ходимнинг аризаси ва вилоят ҳокими билан тузилган меҳнат шартномаси вилоят ҳокими қарори ёки фармойиши учун асос бўлади. Меҳнат шартномаси ёзма равишда тузилади, ишга кирувчи ходим ва вилоят ҳокими имзоси билан битилади, ҳокимлик муҳри билан тасдиқланади.
Шунингдек, тайинланган ходимга вилоят ҳокимининг 2016 йил 29 апрелдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган “Одоб-ахлоқ қоидалари” нусхаси имзо билан берилади.
Вилоят ҳокимлиги бўлим ва бошқармалар, ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва озод этиш
Вилоят ҳокимлиги бўлим ва бошқармалар, ташкилотлар раҳбарлари лавозимига номзодлар тегишли вилоят ҳокими ўринбосарлари томонидан танланади ва келишиш учун вилоят ҳокимига тақдим этилади. Номзодлар вилоят ҳокими ўринбосарлари ва ташкилий-назорат гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилгандан сўнг вилоят ҳокимига ёзма таклиф киритилади. Вилоят ҳокими розилиги олингандан сўнг танланган номзодлар ҳақида тавсия хатлари белгиланган тарзда юқори турувчи органларга юборилади.
Туман, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимликлар аппаратлари масъул ходимлари ва бўлим ҳамда бошқармалар раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва озод этиш
Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимига 3 нафардан иборат номзодлар тегишли ҳоким ўринбосарлари томонидан танланади ва келишиш учун вилоят ҳокимига тақдим этилади. Номзодлар вилоят ҳокими ўринбосарлари ва ташкилий-назорат гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилгандан сўнг вилоят ҳокимига ёзма таклиф киритилади. Вилоят ҳокими розилиги олингандан сўнг, танланган номзодлар юқорида кўрсатилган тартибда суҳбатдан ўтказилади ва хулоса қилинади.
Вилоят ҳокимининг розилиги олинганидан кейин туман-шаҳар ҳокимининг қарори билан лавозимга тайинланади. (Ёшлар сиёсати бўйича ўринбосар Президент Девонининг, Инновациялар ва инвестициялар бўйича ўринбосар соҳа вазирлигининг, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Республика хотин-қизлар қўмитасининг розилиги олинганидан кейин лавозимга тайинланади).
Туман ва шаҳар ҳокимларининг ўринбосарларини лавозимидан озод этиш вилоят ҳокимлиги розилиги олингандан сўнг амалга оширилади. Бунинг учун тегишли ҳоким томонидан вилоят ҳокими номига ўринбосарни алмаштириш бўйича асослаб берилган ёзма таклиф ва янги номзодларнинг тавсия хати киритилади.
Вилоят ҳокимлигида ушбу масала кўриб чиқилиб, туман ёки шаҳар ҳокимининг таклифи маъқулланган тақдирда ҳоким ўринбосарини эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида тегишли ҳоким қарори қабул қилинади (ёшлар сиёсати бўйича ўринбосар бундан мустасно).
Номзодлар йиғма жилдларига қўйиладиган талаблар
Номзод лавозимга тайинланганидан кейин унга қуйидаги шахсий ҳужжатлар тўплами тайёрланади:
- шахсий варақа (сўровнома);
- таржимаи ҳол;
- фуқаролик паспорти, диплом, меҳнат дафтарчаси нусхалари;
- 6 дона фотосурат;
- тавсия хати.
- фикрнома.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.