Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Тиллакори мадрасаси (1646-1660)

Тиллакори мадрасаси (1646-1660)

Ялангтўш Баҳодир Шердор мадрасасини қурдирганидан ўн йил ўтгандан сўнг, Улуғбек томонидан қурилган Карвонсаройни тиклаш имконияти бўлмаганлиги сабабли, унинг пойдевори устидан янги мадраса – масжид қурдиради. 

У кейинчалик Тиллакори мадрасаси деб аталган. Тиллакорининг қурилиши билан Регистоннинг ажойиб бир ансамбли мукаммал шаклга келади.

Ушбу обиданинг меъмори майдондаги ҳамма биноларнинг яхлит бир бутун бўлишини таъминлаш учун Тиллакори мадрасасини мавжуд иморатларга мослаштиради. Иморатларни қуришда ўша даврда қўлланилган меъморий қоида-қонунлардан чекинишга тўғри келган. Тўрт томони туташдек тасаввур бўлиши учун мадраса фасадини жуда узун қилишга тўғри келган.

Мадраса-масжиднинг умумий композициясида масжид марказий ўринни эгаллаши лозим эди. Бироқ меъмор симметрик майдонда яна бир марказ бўлишини лозим кўрмаган, бу эса унинг яна бир муваффаққияти бўлган. Тиллакори мадрасаси фасад қисмининг архитектураси иккита бир хил мадрасага мос тушган. Масжид асосий ўқдан четда, бир қаватли ҳужралар билан ўралган катта ҳовлининг ғарб томонидадир.

мадрасани олд томони фасадининг икки қаватли қилиб ишланганлиги улкан ва ҳашаматли Мирзо Улуғбек ҳамда Шердор мадрасаларининг маҳобатлилигини таъминланган. Ҳовлининг ички композициясида симметрия бўлиши учун ҳар бир фасаднинг қоқ ўртасида шинам пештоқ қилинган. Кириш қисмини чап томонда ғарбий фасад бўйлаб катта масжид жойлашган, унга асосий эшикдан кирилади. Масжиднинг тўрида одатдагидай қиблага қараб қурилган мармар меҳроб бўлиб, унинг ўнг тарафида эса мармар зинали баланд минбар жойлашган. Масжиднинг асосий хонаси, ҳатто мармар озораси ҳам бўртма нақшлар ва зар билан безатилган.

Қисқа вақт ичида Улуғбек мадрасасининг иккинчи қавати ҳам қайта тикланиб, қадимий ҳолатига келтирилди.

Республикамиз мустақилликка эришгандан кейин ушбу ёдгорликларнинг таъмирланиши маданий меросимизга бўлган ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир. 


Охирги ўзгариш: 12/09/2015 22:12.   Кўрилганлиги: 8588
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/about_region/shrines/tillakori-madrasasi-1646-1660

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.