Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Сўзбоши

Сўзбоши

Президентимиз Ислом Каримовнинг: «Тарих хотираси халқнинг, жонажон ўлканинг, давлатимиз ҳудудининг холис ва ҳаққоний тарихини тиклаш миллий ўзликни англаш, таъбир жоиз бўлса, миллий ифтихорни тиклаш ва ўстириш жараёнида ғоят муҳим ўрин тутади» (Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. – Т.: «Ўзбекистон», 1997, 140-б.) деган қарашларини дастуриламал қилиб олган халқимиз мамлакатимизда давлат мустақиллиги қўлга киритилган дамлардан эътиборан бой маънавий меросимизни ва қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш борасида кенг қамровли ишларни амалга ошириб келмоқда.

1998 йилнинг июнь ойида бир гуруҳ тарихчилар билан бўлган суҳбатда муҳтарам Юртбошимиз томонидан ўзбек халқи ва ўзбек давлатчилиги тарихи саҳифаларини холисона, илмий асосда ёритиш вазифалари белгилаб берилган эди. Шу асосда шу пайтгача атайлаб бузиб кўрсатиб келинган тарихимиз холислик, тарихийлик, ҳаққонийлик тамойиллари асосида қайта ўрганила бошланди, халқаро миқёсдаги қатор тадбирлар ўтказиш йўлга қўйилди.

1995 йилда «Амир Темур» халқаро хайрия жамғармаси ташкил этилганлиги, 1996 йилнинг мамлакатимизда Амир Темур йили деб эълон қилинганлиги ва буюк Соҳибқирон таваллудининг мамлакатимизда ва жаҳон миқёсида кенг нишонланганлиги, шу йилнинг апрель ойида ЮНЕСКОнинг Париждаги Бош қароргоҳида Амир Темурга бағишланган маданият ҳафталиги, «Темурийлар даврида фан, маданият ва маорифнинг гуллаб-яшнаши» мавзусида халқаро илмий конференция ва кўргазма ташкил этилганлиги, 18 октябрда Тошкентда Темурийлар тарихи давлат музейи тантанали равишда очилганлиги, 23-26 октябрда Тошкент шаҳрида «Амир Темур ва унинг жаҳон тарихидаги ўрни» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтганлиги маънавий ҳаётимизда жуда катта воқеа бўлди.

Ватанимиз мустақилликка эришганидан кейин Президентимиз Ислом Каримовнинг бевосита ташаббуси ва раҳбарлигида нафақат мамлакатимиз миқёсида, балки Самарқанд тарихида ҳам том маънода тарихий ўзгаришлар содир бўлди. Амир Темур юбилейи муносабати билан Самарқандда ўнлаб тарихий обидалар таъмирланди ва қайта тикланди, янги иншоотлар қурилди ва боғлар яратилди. Дунёга машҳур Шоҳизинда, Ҳазрати Хизр, Хожа Дониёр, Руҳобод қадамжолари, Имом ал-Бухорий, Маҳдуми Аъзам, Амир Темур, Бибихоним, Мотурудий, Мирзо Улуғбек каби улуғ алломалар номи билан боғлиқ ўнлаб тарихий обидалар шулар жумласидандир.

Самарқанд шаҳарига 28 августда «Амир Темур» ордени берилди. 18 октябрда шаҳар марказида барпо этилган Амир Темур майдони ва буюк аждодимизга ўрнатилган улуғвор ҳайкалнинг очилиши муносабати билан шу кун Юртбошимиз томонидан «Самарқанд шаҳри куни», деб эълон қилинди.

Шу тарзда халқаро миқёсда эътироф этилган буюк аждодларимизнинг таваллуд айёмларини тантанали равишда нишонлаш анъанага айланди.

Жумладан, Ислом оламининг донишмандлари ва мутафаккирлари Имом Бухорий таваллудининг 1225 йиллиги, Абу Мансур Мотуридий таваллудининг 1130 йиллиги, Хожа Аҳрор Валий таваллудининг 600 йиллиги кенг нишонланди.

2014 йилнинг 15-16 май кунлари Самарқанд шаҳрида «Ўртa aсрлaр Шaрқ aллoмaлaри вa мутaфaккирлaрининг тaриxий мeрoси, унинг зaмoнaвий цивилизaция ривoжидaги рoли вa aҳaмияти» мавзусида xaлқaрo aнжумaннинг ўтказилиши эса ўрта асрларда яшаб, ижод этган буюк Шарқ аллома ва мутафаккирларининг тенгсиз асарлари ва илмий мероси фақат бир миллат ёки халқнинг эмас, балки бутун инсониятнинг маънавий мулки эканини яна бир бор тасдиқлади.

Кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри бетакрор шарқона қиёфаси, бой тарихи, ҳар қандай одамни ҳайратга соладиган ноёб обидалари билан сайёрамизнинг турли ўлкаларида афсонавий шаҳар сифатида машҳур бўлди, Рим билан бир қаторда турадиган «абадий шаҳар» деган ном билан Шарқ гавҳарига, бугун жаҳон аҳлининг албатта келиб кўриши шарт бўлган 50 та шаҳарнинг бирига айланди.


Киритилган вақти: 12/09/2015 20:41.   Кўрилганлиги: 5695
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/about_region/shrines/sozboshi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.