Самарқанд шаҳри тарихи ХVII асрнинг биринчи ярмида, аштархонийлар сулоласининг олчин уруғидан чиққан ўзбек зодагонларининг йирик вакили Ялангтуш Баҳодирнинг фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир.
Самарқандда аштархонийлар даврида
Ялангтуш Баҳодир таъсири сабабли қурилиш ишлари янада жонланади. Ушбу
маърифатпарвар ва саховатпеша ҳокимнинг бевосита ташаббуси ва фармони билан
Регистон майдонидаги вайроналикка юз тутган ҳашаматли Мирзо Улуғбек мадрасасида
таъмирлаш ишларини олиб бориш ҳамда батамом бузилиб кетган Мирзо Улуғбек
қурдирган хонақоҳ, Мирзойи ҳаммоми ва карвон саройлари ўрнида иккита ҳашаматли
иншоот - Шердор мадрасаси (1619-1636) ва Тиллакори мадраса-масжиди (1646-1660)
бунёд этилган. бузиб юборилган
диаметри
Шердор мадрасаси сатҳи 70х57 метр, яъни тўрт бурчакли шаклда бўлиб, ҳовлиси икки қаватли ҳужралар билан ўраб олинган, уларнинг сони 52 та, ҳовлининг бурчакларида дарсхоналар жойлашган. Аммо бу обидада масжид йўқ, жануби-ғарбий дарсхона эса зиёратхона ҳисобланган, чунки унга ташқи томондан бевосита Имом Муҳаммад ибн Жаъфари Содиқ мозори мақбараси туташган.
Шердор мадрасаси фасадидаги минора ва гумбазлари Улуғбек мадрасасига ўхшаш, аммо орқа томондаги фасадлар бурчаги гулдаста миноралар билан ўралган. ХVII асрга келиб ер сатҳи маданий қатламларининг кўтарилиши туфайли ХV асрдаги дастлабки ер сатҳидан икки метрга яқин баланд кўтарилган. Ана шунинг учун бир мунча паст кўринган Улуғбек мадрасасининг қисқарган шаклидек барпо этилган. Шердор мадрасаси қурилганда ХVII аср меъморчилигига хос анча янгиликлар қўлланилган, қурилиш жараёнини тезлаштирувчи ва арзонлаштирувчи илғор усуллардан фойдаланилган, аммо бадиий безакларнинг таъсир кучи бир мунча пасайиб кетганлиги сезилиб турибди. Лекин рангларнинг ўз ўрнида ишлатилганлиги ва айрим панноларнинг ғоят нафис бажарилганлиги бу ёдгорликни яратган меъмор ва наққошларнинг юксак маҳоратидан далолат беради.
Нақшлар бутун обида юзини қоплаган. Уларда чок, йирик хандасавий сулс, куфий ёзув нақшлари ва гул бандлари тасвирларда уйғунлашган бўлиб, фақатгина Самарқанд обидаларига хос тарзда ишланган. Айнан шу усул Самарқанд меъморий безаклар мактабини ташкил қилади.
Улкан пештоқ равоғи тепасидаги тимпон диққатга сазовордир: Қизғиш зарҳал шер, оқ оҳуни қувиб кетмоқда. Қуёш бодомқовоқ, кийик кўзли доира шаклида тасвирланган. Унинг юзи эса зарҳал ёғду билан ҳошияланган.
Бутун композицияси зангори асосда бўлиб, фируза ва зарҳал бўёқлар билан тасвирланган ҳамда бир бирига чирмашиб кетган навдалар, очилиб ётган оқ гуллардан иборат. Ана шу ажойиб тасвир туфайли у «Шердор» номини олган, яъни «Шерларга эга бўлган» мумтоз мусулмон астрономиясида қуёшнинг Асад буржида, яъни Шер устида бўлиши саъд, яъни бахтиёр замонга ишорадир. Бундан ушбу бинонинг абжад ҳисобида: Ялангтўш – 816, Баҳодир – 212, жами 1028 ҳижрий ҳисоби, мелодий ҳисобда 1619 рақамининг келиб чиқиши Шердор мадрасасининг қурилиши 1619 йилда бошланганлигига ишорадир.
Мадраса ҳовлисининг декоратив безалиши ҳам унинг ташқи деворлари сингари бой ва хилма-хилдир. Мадраса деворларига битилган ёзувларга уни яратган машҳур меъморлар - уста Абду Жаббор ва ўймакор наққош Аваз Самарқандий номлари ҳам ёзиб қолдирилган.
Соҳибқирон Амир Темурнинг 660 йиллик юбилейи муносабати билан, бинонинг жанубий ва шарқий фасадларини, икки минорани, бош фасадни, пештоқ аркини қайта тиклаш ва ички ҳовлисида консервациялаш борасида жуда катта ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.